Ибратли фаолият

Туманимиздаги 9- сон Давлат мактабгача таълим ташкилотида 180 нафардан зиёд болалар тарбияланади. Яқинда боғчада “Хайр боғча – салом мактаб!” тадбири бўлиб ўтди. Болажонларнинг мактаб, она-Ватан, бахтли болалик, боғча ҳақидаги инглиз, рус тилларида айтган шеърлари олқишлар билан кутиб олинди. Ижро этилган рақслар, куй-қўшиқлар, ота-оналар ўртасида ўтказилган викторина ўйинлари барчага қувонч улашди.
–Мактабгача тайёрлов гуруҳи болаларининг 45 нафари мактабга кузатилди. Йил давомида уларнинг саводхонлигини ошириш, инглиз, рус тилларини ўрганишлари учун малакали тарбиячилар жалб қилинди. “Зумратойлар давраси”, “Соғлом болажон” тўгаракларида тарбиявий ишлар олиб борилади. Боғчада олган таълим ва тарбия асосида мактабда дарсларни пухта ўзлаштиришларига замин яратилди.
Момоқиз Холиқова,
9-Давлат мактабгача таълим ташкилоти директори