“Ўзбекистон журналистлари ва блогерларининг иқтисодий ва бизнес журналистикаси бўйича салоҳиятини ошириш” мавзусида 9,10,11 июнь кунлари Тошкент шаҳри “Шодлик палас” меҳмонхонасида семинар-тренинг бўлиб ўтди. Ушбу семинар-тренингда 30 нафар журналист ҳамда блогерлар иштирок этишди. GIZ Ваколатхонаси вакили, Ўзбекистон журналистларни қайта тайёрлаш маркази директори Гулнора Бабаджонова лойиҳа мақсади ҳамда вазифалари тўғрисида иштирокчиларга тушунчалар берди.
“Иқтисодий бизнес журналистика бўйича умумий тушунчалар. Иқтисодий журналистикага талаб ва унинг бугунги кундаги ўрни“ мавзусида Журналистларни қайта тайёрлаш маркази тренири Хотам Абдураимов маъруза қилди. Жаҳонда ва Ўзбекистонда тўқимачилик маҳсулотларини ишлаб чиқаришда ўзига хосликлари ҳақида Ўзбекистон Республикаси Савдо – саноат палатаси раиси Даврон Ваҳобов тушунчалар берди. Тўқимачилик соҳасидаги ислоҳотлар ҳамда экспортнинг афзалликларини иштирокчиларга мисоллар билан келтирди. “Иқтисодий мавзу қандай ёритилади? Компания ва фирмалар эгалари қандай аниқланади? Иқтисодий мавзуни ёритишда ёрдам берувчи фойдали манбалар” мавзусида тренер Анора Содиқова маъруза қилди. Тақдимотлар давомида иштирокчилар гуруҳларга бўлинишди ва амалий машғулотларни бажаришди. Журналист иқтисодий мавзуни ёритишда аниқлик ва қисқаликка амал қилиш, муштарийга тушунарли қилиб ёритиш лозимлиги айтилди. Расмий манбаларга таянган ҳолда материал тайёрлаши кераклиги мисоллар асосида кўрсатиб ўтилди. Семинар-тренинг сўнггида иштирокчиларга “Ўзбекистон журналистлари ва блогерларининг иқтисодий ва бизнес журналистикаси бўйича салоҳиятини ошириш” мавзусидаги семинар-тренингда фаол қатнашганлиги учун диплом топширилди. Бу каби семинар-тренингларнинг ташкил қилиниши журналистларнинг билим ва кўникмаларини оширишда асосий омил бўлиб хизмат қилиши шубҳасиздир.
Райҳон МЕНГЗИЯЕВА