Олий Мажлис Сенати Кенгашининг 2022 йил 16 мартдаги “Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида” ги қарори қабул қилинган. Унга кўра 2022 йил 30 март куни халқ депутатлари Қумқўрғон туман Кенгашининг 43-сессияси ўтказилиб, тегишли қарор қабул қилинди.
Мазкур қарор билан фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишга кўмаклашувчи туман комиссияси таркиби ва фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишга доир тадбирлар режаси тасдиқланди. Халқ депутатлари туман Кенгашининг фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишга кўмаклашувчи комиссиялар таркибига “Маҳалла” жамоат фонди, хотин-қизлар қўмитаси ва халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари вакиллари киритилди.
Мазкур қарорга биноан, туманимизнинг 61 та фуқаролар йиғинларида маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари)ни сайлаш жараёни жорий йилнинг май ойида ўтказилди.
Туман бўйича жами 237645 нафар аҳоли ва 126150 нафар сайловчидан 15136 нафар вакиллар сайлаб олинди. Сайлов натижаларига кўра 61 та маҳалладан сайланган маҳалла фуқаролар йиғинлари раисларидан 60 нафари (98,3 %) олий маълумотга, 1 нафари (1,7 %) ўрта махсус маълумотга эга. Сайланганларнинг 10 нафарини (16 %) хотин-қизлар ташкил этди. Ушбу раислардан 40 ёшгача 21 тани, 41-50 ёшгача 18 тани, 51-60 ёшгача 22 тани ва 60 дан юқори йўқ. Шундан, 24 нафари ўқитувчи, 18 нафари иқтисодчи ва муҳандис, 1 нафари агроном ва 18 нафари бошқа мутахассисларни ташкил этди. 23 нафари амалдаги раислар сайланди, қолган 38 нафар раис биринчи маротаба сайланди. Раисларнинг 1 нафари туман Кенгаши депутатидир.
М. НАМОЗОВ,
Фуқаролар йиғинлари раислари сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашиш туман комиссияси раиси