Уруш фахрийлари ҳолидан хабар олинди

Бугунги тинч ва осойишта кунларимиз учун ўзларининг муносиб ҳиссасини қўшган Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ҳамиша халқимиз ардоғида. Уларга иззат-икром кўрсатиш, ҳолидан хабар олиш эзгу қадрятларимиздан.
Туман ҳокими ўринбосари Н.Алланазаров, Мудофаа бўлими бошлиғи Б. Худойбердиев, мусулмонларнинг муборак байрами бўлган Қурбон ҳайити муносабати билан туманда истиқомат қилаётган 4 нафар иккинчи жаҳон уруши иштирокчилари хонадонларида бўлишди.
Уруш фахрийлари бўлган Мусаев Хайит бобо, Аҳмедов Икром бобо, Қодиров Зокир бобо, Чориев Абдураҳмон боболар ҳолидан хабар олинди.