Журналистлар ҳамда блогерлар томонидан давлат органлари ва ташкилотларнинг фаолиятига алоқадор, кенг муҳокамаларга сабаб бўлаётган масалалар юзасидан танқидларига тезкорлик билан муносабат бериш амалиёти ҳамда оммавий ахборот воситалари билан ўзаро ҳамкорликни кучайтириш” мавзусида семинар бўлиб ўтди. Семинарда студиялардан Ахборот сиёсати масалалари бўйича доимий комиссияси раиси, Кенгаш котибияти мудири ҳамда мутахассислари иштирок этишди.
Семинарни Сенатнинг Ахборот сиёсати ва давлат органларида очиқликни таъминлаш масалалари қўмитаси раиси ўринбосари Боқиев Фарҳод Эсанович кириш сўзи билан очиб берди. Журналистларнинг масъулияти ҳақида тўхталиб ўтди. Ўзбекистон Журналистика ва Оммавий коммуникациялар университети Медиа маркетинг ва медиадизайн кафедраси мудири, филология фанлари номзоди, доцент Матякубов Алишер Жуманазарович маъруза қилди. Семинар давомида мавзу юзасидан савол-жавоблар қилинди. Вилоят студияларидан қатнашган иштирокчилар таклиф ҳамда мулоҳазаларини келтириб ўтишди.
Райҳон МЕНГЗИЯЕВА,
туман Кенгаши депутати