Фанлар ичра энг улуғи

Она тили фанини бекорга мунис ва меҳрибон оналар тилида сўзлашувга қиёслашмайди. Чунки, бола биринчи марта гапира бошлаганида бизнинг қадрдон ўзбек тилимиздаги сўзларни айтади.

Мактаб деб аталаётган даргоҳда болалар она тили фанини ўрганишаяпти. Агар чуқур ўйлаб қаралса она тили дарслари жуда зарурлиги яққол тушунилади. Ҳар бир машғулотда мунтазам қатнашган ўқувчилар бу фанга оид билимларни яхши ўрганади. Бунда давоматнинг нечоғлик аҳамиятлилиги кўринади. Сўз туркумлари, асос ва қўшимчалар, келишик қўшимчалари, эга ва кесим, иккинчи даражали бўлаклар ва бошқа барча мавзуларнинг кетма-кет, дарсларни қолдирмасдан ўрганган ўқувчиларнинггина дарс самарадорлиги юқори бўлади. Ҳозир катта ёшли ота-оналар, мутахассисларнинг яратаётган матнларини ўқисангиз камчиликлар кўзга ташланаяпти. Уларнинг қўшимчаларни ёзишдаги, сўз ясовчи қўшимчалар мавзусини яхши ўргатмаганлиги оқибатидаги, имловий, усубий хатолари каби камчиликларга йўл қўймоқда. Шунинг учун она тили фанини ўқувчиларга мунтазам равишда, узлуксиз тарзда ўргатиш зарур. Бунда уларни фанга қизиқтириш, лоқайдликни енгиш, ноанъанавий педагогик технологияларни қўллаш зарур. Ўқувчиларга бу энг зарур, қадрдон, ўз тилидаги фан бўлгани учун ўрганиши осон бўлади. Педагоглар ва ўқувчилар ўртасида ўрнатилган мустаҳкам ришталар билимдон битирувчиларни вояга етказиш ва жамиятни муносиб кадрлар билан таъминлашга олиб келади.

                                           Феруза Қурбонова,

                                         1-мактаб ўқитувчиси