ЎзМТДП Қумқўрғон туман Кенгаши томонидан туман Маданият марказида партиянинг устувор вазифалари, мақсад ва дастурларини тарғиб қилишга бағишланган “Конституциявий ислоҳотлар” мавзусида давра суҳбати уюштирилди.
Мулоқотда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати ёрдамчиси Т. Аллашев, партия вакиллари ҳамда Миллий гвардия xодимлари иштирок этишди. Унда ватанимиз Конституциясига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш бўйича олиб борилаётган ислоҳотлар xусусида сўз борди.