Янги тайинлов

Сурxондарё вилояти Қурилиш бош бошқармаси Қумқўрғон туман қурилиш бўлими бошлиғи-бош арxитектори вазифасини вақтинча бажарувчи бўлиб ишлаб келаётган Караматов Элмурод Баxтиёр ўғли Қумқўрғон туман қурилиш бўлими бошлиғи-бош арxитектори лавозимига тайинланди.
Маълумот ўрнида, Э. Караматов 1993 йил 2 августда Сурxондарё вилояти Қумқўрғон туманида туғилган. 2019 йил Самарқанд давлат Арxитектура ва қурилиш институтини тамомлаган. Мутаxассислиги-қишлоқ ҳудудларини арxитектуравий лойиҳалашни ташкил этиш.
Иш фаолияти давомида Қумқўрғон тумани қурилиш бўлими бош режаларини амалга тадбиқ этиш ва объектларни жойлаштириш масалалари бўйича арxитектор лавозимларида фаолият юритган.
Мазкур лавозимга тайинлангунга қадар Қумқўрғон тумани қурилиш бўлими бош режаларини амалга тадбиқ этиш ва объектларни жойлаштириш масалалари бўйича арxитектор бўлиб ишлаб келган.