Оромгоҳлардаги марваридлар

Ёз фасли бошланиши билан ота-оналарга фарзанди таътил вақтида нима билан банд бўлиши ҳақида ўйлар туша бошлайди. Иш вақтида барчамиз уйда ёлғиз қолган фарзандларимиз уйда нима қилаётган экан?, электр, газ ускуналарига тегинмаётганмикан? деган саволлар билан банд бўламиз. Таътил вақтида умумтаълим мактабларидан кундузги оромгоҳларнинг ташкил қилиниши айни муддаодир. Тумандаги 33-мактабда “Қуёшча” оромгоҳи ўз фаолиятини бошлаган. Ушбу кундузги оромгоҳга 80 нафар болажонлар боришмоқда. Гуруҳларга бўлиниб машғулотлар ўтилиши йўлга қўйилган. Оромгоҳга келгач болажонларга нонушта берилади. Спорт машғулотларида шахмат, шашка, стол тенниси ўйинлари ўтказилади. Мусиқа тўгарагида боолажонлар қўшиқлар ижро этишади, мусиқа асбобларини чалишни ўрганишади ҳамда миллий рақслар ижро этишади. Аёлларини чархлашлари учун математик ўйинлар ўйнашади. Табиат қўйнига сайрга олиб чиқишмоқда. Тушлик қилишгандан сўнг ташкил қилинган кутубхонадан ўзлари севиб мутолаа қиладиган китобларни олиб ўқишади. Аслида оромгоҳлар дам олиш масканлари вазифасини ўтаб қолмасдан, у ерда ўтказиладиган ва олиб бориладиган ҳар бир иш бола дунёқарашини бойитиш, ижодий қобилиятини шакллантириш, унинг ҳар томонлама маънавий камол топишига ёрдам берувчи асосий тарбия манбаи бўлиб хизмат қилиши керак. Шу мақсадда ташкил этилган ушбу болалар ёзги оромгоҳлари, болалар учун ёзги таътил кунларида мароқли ҳордиқ чиқаришлари, яратилган имкониятлардан фойдаланган ҳолда жисмоний соғлом, маънан етук комил инсонлар бўлишларида муҳим аҳамият касб этади. Ташкил этилган оромгоҳларда болаларни мароқли ҳордиқ чиқаришлари учун зарур шарт-шароитлар яратилди.
Маҳмуд Эшдавлатов,
“Қуёшча” оромгоҳи раҳбари