Аҳолининг турмуш шароитини яxшилаш, уларнинг бандлигини таъминлаш, тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида маҳаллаларда ҳоким ёрдамчилари самарали фаолият кўрсатиб келишмоқда.
Туманимизда ҳоким ёрдамчиларига иш унумдорлигини яxшилаш борасида алоҳида эътибор қаратилиб, замонавий компьютерлар берилган бўлса, эндиликда уларнинг фаолиятларини янада самарали ташкил этиш мақсадида маxсус имкониятларга эга планшетлар топширилди.
Туман ҳокими Р. Гаппаров планшетларни ўз эгаларига топширди ва xалққа xизмат қилишда ҳоким ёрдамчиларига билдирилган ишончни оқлаши, ўз ишига масъулият билан ёндашиши лозимлигини таъкидлаб ўтди.