Ваъдага вафо

Аллоҳ таоло биз мўминларни ўзининг китобида мақтаб шундай дейди: «Мўмин ва мўминалар бир-бирларига дўстдирлар. Улар (бир-бирларини) яхшиликка буюрадилар ва ёмонликдан тўхтадилар. Намозни тўлиқ адо этадилар ва закотни берадилар. Аллоҳ ва унинг пайғамбарига итоат қиладилар. Ана ўшаларга Аллоҳ тезда марҳаматини кўрсатади. Албатта, Аллоҳ ғолиб ва ҳикматли Зотдир»(Товба сураси 71 оят).
Азиз биродарлар, Аллоҳ ҳақ ва субҳанаҳу ва таоло бизларга мўмин қандай сифатга эга бўлишини ва қандай қилиб бизлар Парвардигорнинг ҳам бу дунёда, ҳам у дунёда тезда раҳматига сазовор бўлишни айтиб ўтмоқда. Унинг учун аввало бизлар бир-биримизга Ваъдага вафо қилишимиз керак бўлади. Аллоҳ таоло ўзининг китобида шундай марҳамат қилганлар:
«Эй Муҳаммад, илоҳий китоб-қуръондаги Исмоилнинг қиссасини эсла. Исмоил, ҳеч шубҳасиз, ваъдасига содиқ зот эди. Содиқлик ҳар бир пайғамбарнинг сифатидир. Аммо Исмоил алайҳиссалом бошқа пайғамбар алайҳиссаломлардан ўзлариннинг ваъдага садоқатлари билан ажралиб турганлар.»
«Ҳамда Расул ва Набий бўлган эди».
У зотнинг Расули ва Набий эканликларига шак-шубҳа йўқ. Демак, Исмоил алайҳиссалом халойиқни ҳидоят йўлига чақирганлар.»
Бунга мисол Пайғамбаримиз Абдуллоҳ ибн Абу ҳамсаа разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда шундай дейилади.
«Набий салаллоµу алайµи васаллам Набий этиб юборишларидан олдин у зот билан олди-сотти қилдим. Менда у зотнинг бир оз ҳақлари қолди. Мен уни турган жойларига келтириб беришни ваъда қилдим. Аммо унутиб қўйдим. Уч кундан кейин ёдимга келди. Келсам, у зот жойларида турибдилар. Мени кўриб: «Ҳой йигит! Мени машаққатга қўйдин-ку! Уч кундан буён шу ерда сени кутяпман» дедилар.
Абу Довуд ривоят қилганлар.
Ваъдага вафо қилиш мана бундай бўлади. Бир кишини бир жойда уч кун кутиш-а! Набий алайҳиссалом ўзлари Пайғамбар бўлишларидан олдин ҳам ваъдага вафо қилишлари билан ном чиқарган эдилар. У зот Пайғамбар бўлганларидан кейин ҳам бу олий ахлоқ ила донг таратдилар. У зотнинг ўгитлари ҳам бу ахлоққа содиқ қолдилар. Ҳозирги мусулмонлар ҳам бу ахлоқни унутмасликлари зарур. Яна бир ҳадисни Зайд ибн Арқам разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда мана шундай дейилади:
«Набий салаллоҳу алайҳи васаллам: «Қачон киши ўз биродарига ваъда қилса-ю, ниятида вафо қилиш бўлса, аммо вафо қила олмай, ваъда қилган жойга кела олмай қолса, гуноҳкор бўлмас» дедилар.
Абу Довуд ва Термизий ривоят қилганлар. Албатта, ваъдага вафо қила олмасликнинг беморлик, эсдан чиқариб қўйиш каби шаръий узрлари бўлсагина гуноҳ эмас. Аммо ваъда қилаётиб, унга вафо қилишни ният қилмаса, гуноҳкор бўлади.
Н. Шосаидов,
тумандаги Шайх Имом Аъзам жоме масжиди имом хатиби