Мен чегарачи бўламан

Қумқўрғон тумани «Саховат» маҳалласи ёшлари ҳамда туманнинг 22-мактабидаги ўқувчилар ўртасида «Мен – чегарачи бўламан!» шиори асосида ватанпарварлик тадбирлари бўлиб ўтди. Унда мактабнинг юқори синфдаги ўқувчиларига ДХХ ЧК фойдаланилаётган қурол-аслаҳа, техникалар ва чегарачиларга кўмакдош хизмат ҳайвонларини кўришга ҳамда фойдаланиш имконини берди.
Тадбирдан руҳланган ўқувчи Ниматиллаева Мунисабегим «Менга чегарачи акаларимизнинг барча кўринишлари, уларнинг кийимлари, ўзларини тутишлари, савлат билан от минишлари жуда ёқди мен уларга жуда ҳавас қилдим. Чунки, улар – Ватан ҳимоясида, биз уларга ишонамиз. Чегарачи акаларимиз билан бирга бир қишлоқда яшаганимизга ва доим чегарада, тоғда шай бўлиб хизмат қилишларидан биз бағоятда хурсандмиз, энг асосийси уларга раҳмат деб қоламан!»
Н. Тоштемиров,
ДХХ чегара қўшинлари ҳарбий хизматчиси