ДАРДИМГА ДАВО ТОПГАНИМДАН МИННАТДОРМАН

Инсон учун энг зарур бўлгани, хурсандчилигига, намунали меҳнат қилишига таянч – бу саломатлик ҳисобланади. Бунинг нечоғлик аҳамиятли эканлигини касал бўлган одам бошидан ўтказар экан. Мен жисмимдаги энг зарур аъзоларимдан бири ўт пуфагим оғриб тиббиёт ходимлари меҳнатидан баҳраманд бўлдим. Туман тиббиёт бирлашмасидаги умумий жарроҳлик бўлимида жарроҳлик амалиётини бошимдан кечирдим. Умумий жарроҳлик бўлими бош врачи Хўшбоқ Анаров, ёрдамчи жарроҳлар Аҳмад Қароров, уролог Мурод Ҳасанов, умумий жарроҳлик бўлими катта ҳамшираси Азиза Мирзаева, операция ҳамшираси Санобар Ашурова, боғловчи ҳамшира Муяссар Абдумуродова, анистезолог ҳамшира Дилноза Худойқулова, бўлим бекаси Нодира Уроқова, фаррош Раъно Алибоева менинг соғайишимга билимлари ва иш тажрибаларини аямади. Уларнинг сифатли иши, ширинсуханлиги, беминнат даволаши туфайли шифо топиб, уйимга қайтдим. Ҳозир аҳволим яхши. Мени даволаган, ўз меҳнати билан хурсанд қилган барча тиббиёт ходимларига миннатдорчилик билдираман.
    Холмўмин ДОНАЕВ,
33-мактаб директори ўринбосари