НАФАС МАШҚИ САЛОМАТЛИК ГАРОВИ

Қумқўрғон ногиронлиги бўлган болалар учун «Мурувват» интернат уйида «Сенсорика» машғулотидан «Нафас машқларини бажариш» мавзусида Очиқ машғулот бўлиб ўтди. Бунда 2 бўлим тарбиячиси Ирмўминова Ойбарчин ўз тарбияланувчилари билан нафас машқида турли xил нафас олиш, чиқариш ва нафас чиқариш ёрдамида жисмларни ҳаракатлантириш кўникмасини ҳосил қилди. Машғулот жараёнида мева ва сабзавотларни бир-биридан фарқлаш, уларнинг номлари, шакли, таъми ва ранги таништирилди ва болажонлар билан машқларини бажариб берди. Машғулот сўнггида тарбиячи томонидан топишмоқлар айтилди ва болажонлар уларни топишди. Меваларнинг расмларига қараб шеърий чиқишлар ўтказилди. Очиқ машғулот барчага бирдек ёқди.
Тимур ШАЙМАНОВ,
Қумқўрғон ногиронлиги бўлган болалар учун «Мурувват» интернат уйи ўқув тарбиявий ишлар бўйича директор ўринбосари