Ёшлар билан мулоқот

Тумандаги Янги авлод маҳалласида “Ҳоким ва ёшлар учрашуви” бўлиб ўтди. Учрашувни туман ҳокими ўринбосари Н. Алланазаров ўтказди. Унда ёшлар муаммо ва таклифлари ўрганилди. Учрашувда 15 дан ортиқ мурожаатлар ўртага ташланди.
Xусусан, Раҳматуллаева Шаҳнозага деҳқон xўжалигида фойдаланиши учун ғалладан бўшаб қолган ер майдонидан такрорий экин учун ер бериладиган бўлди.
Xўжамқулова Муқаддас тикувчилик қилиб ўзини-ўзи банд қилиш бўйича қилган мурожаати эса унга субсидия асосида тикув машинаси берилиши билан қаноатлантирилди.
Ҳар бир мурожаат назоратга олиниб, ижроси бўйича тегишли масъулларга йўналтирилди.
М. ТОШТЕМИРОВ,
туман ҳокимлиги бош мутахассиси