Очиқлик ва ошкоралик; маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари сайлови

Мамлакатимизда 16 май кунидан маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайлови бошланди. Бу галги сайловда Қумқўрғон туманида 61 та маҳалла фуқаролар йиғинида раис сайланади.
Раисликка номзодлар танланди, вакиллар йиғилишида иштирок этадиган сайловчилар сони аниқланди. 16 майдан асосий жараён – раисларни сайлаш бошланди. Сайловни ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи Қумқўрғон тумани комиссиясининг маълумотига кўра, дастлабки кунда 4 та маҳалла фуқаролар йиғинида овоз бериш жараёнлари ўтказилди. Жумладан, Жийдали ҳамда Улуғбек маҳалласида ўтказилган сайловда маҳалла раислиги учун номзод вакиллар йиғилишига келганларни ўз дастури билан таништирди.
– Маҳалладошларга номзодимни қўллаб-қувватлаганликлари учун миннатдорчилик билдираман, – дейди Салима Валиева. – Ушбу масъулиятли вазифани яна қайта ишониб топширишган экан, ишончни оқлаб бор куч ва билимимни маҳалламиз ободлигини таъминлашга, ҳудудни ривожлантиришга сарфлайман. Жумладан “Исломобод” маҳалласида ўтказилган сайлов очиқ, ошкора ва адолатли бўлиб ўтди. Сайловчилар кўз ўнгида сайлов қуттиси очилиб бюллетенлар саналди. Шу боис бугунги сайлов адолатли бўлди ва биз муносиб номзодни сайладик,-дейди маҳалла фаоли Бўтаев Алимардон.Туманимиздаги бошқа маҳаллаларда ҳам фуқаролар йиғинлари раислари сайлови давом этмоқда.
Райҳон МЕНГЗИЯЕВА