Аҳоли қувончи, юртимиз таянчи

Юртимизда аҳоли саломатлигига эътибор кучаймоқда. Эндигина дунёга келган гўдакдан ёши улуғ нуронийларгача доимий тиббий кўрикдан ўтказиб борилмоқда. Касалликни қанчалик эрта аниқласа, даво муолажаларини қўллаш осон бўлади. Қумқўрғон туманидан қарийб 35 чақирим узоқликда жойлашган “Чўкирли” маҳалласида тадбиркор Акмал Чориев ташаббуси билан “Моҳинур Жасмина мед фарм” клиникаси қурилиб аҳоли ихтиёрига топширилди.
Тиббиёт муассасасининг очилиш маросимига туман ҳокими Р. Гаппаров, сектор раҳбарлари, маҳалла фаоллари иштирок этишди. Ушбу муассаса замонавий тиббиёт жиҳозлари билан жиҳозланган. Аҳоли тиббий кўрикдан ўтиш билан бир вақтда шифокорлардан тиббий маслаҳат олишлари ҳам мумкин бўлди. Барча турдаги қон таҳлиллари, замонавий стоматология хонаси, аёллар маслаҳат хонаси иш фаолиятини бошланганлиги ҳудуд аҳолиси қувончига сабаб бўлди. Беморлар, ҳомиладор аёллар УЗИ аппаратига тушишлари учун туман марказига бориб вақт кетказишар эди. Энди ҳам вақтлари тежалади ҳам тиббий маслаҳат олиш имкониятига эга бўлишди, -дейди туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Р. Қўйлиев. Яратилаётган барча имкониятлар аҳолининг турмуши фаровонлиги йўлида амалга оширилмоқда.
Райҳон МЕНГЗИЯЕВА