Қаллоб қора қилмишлари учун жазоланди

Э.Т. (исми фамилияси ўзгартирилган) муқаддам ЖКнинг 167-моддаси 3-қисми “а” банди, 28,209-моддаси 1-қисми, 184-моддаси 3-қисми ва          189-моддаси 1-қисми судланиб, жазо тайинланганлигидан ўзига тегишли хулоса чиқармасдан, қайта қасддан жиноят содир этиш йўлига кириб, “Profi Ideal-Fayz”, “Boysun-Baraka-Ta’minot”, “Texno Expo”, “Gold Savdo Uchqizil”, “Umid-Baraka-Surxon”, “Texno Elita”, “Semurg‘ Qushi”, “Shamshod Group Qurilish”, “Gold-Group Qurilish”, “Shoxista Invest”, “Expo-Surxon”, “Master-Invest-Surxon”, “Invest-Expo Fayz”, “Metall-Savdo-Invest”, “Shabnam Samo Group” масъулияти чекланган жамиятлар ва “Yuksalish Sari-Bo‘ston” хусусий корхонасини норасмий равишда бошқариб келиб, ғараз ва паст ниятларни кўзлаб, ноқонуний йўллар билан моддий бойлик ва сохта обрў орттириш мақсадида, умумий қасд билан қамраб олинган ва ягона мақсадга йўналтирилган бир жиноят таркибини ташкил қилувчи                    бир-бирига ўхшаш бир неча жиноий қилмишлардан иборат давомли жиноий ҳаракатлари давомида иқтисодиёт асосларига қарши жиноятлар туркумига кирувчи жуда кўп миқдордаги қийматда солиқлар ёки бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлаш ҳамда хўжалик фаолияти соҳасидаги жиноятлар туркумига кирувчи – жуда кўп миқдордаги қийматда савдо ва хизмат кўрсатиш қоидаларини бузишда ифодаланган ижтимоий хавфлилик даражаси бўйича ижтимоий хавфи катта бўлмаган ва унча оғир бўлмаган тоифадаги жиноятларни қуйидаги усул, вақт ва ҳолатларда қасддан содир этган.

Жумладан, Э.Т. (исми фамилияси ўзгартирилган)  ўзининг танишлари номига “Profi Ideal-Fayz”, “Boysun-Baraka-Ta’minot”, “Texno Expo”, “Gold Savdo Uchqizil”, “Umid-Baraka-Surxon”, “Texno Elita”, “Semurg‘ Qushi”, “Shamshod Group Qurilish”, “Gold-Group Qurilish”, “Shoxista Invest”, “Expo-Surxon”, “Master-Invest-Surxon”, “Invest-Expo Fayz”, “Metall-Savdo-Invest”, “Shabnam Samo Group” масъулияти чекланган жамиятларни ҳамда “Yuksalish Sari-Bo‘ston” хусусий корхонасини (жами 16 та кохона) ташкил қилиб, танишларига гўёки тадбиркорлик қилишини айтиб, уларни алдаб, ишончига кириб, норасмий равишда раҳбарлигидаги қайд этилган корхоналарни бошқариб келиб, ғараз ва паст ниятларни кўзлаб, ноқонуний йўллар билан моддий бойлик ва сохта обрў орттириш мақсадида, юқоридаги танишларининг хабардорлигисиз корхоналарнинг банк ҳисоб рақамларини масофадан туриб бошқариш имконини берувчи “Mobile bank” мобил иловасини улаш ва ушбу дастурни ўзининг “Redmi” русумли телефон аппаратига ўрнатиш орқали корхоналар молиявий фаолиятини қўлга олиб, ушбу корхоналар фаолиятини норасмий равишда бевосита бошқариб келиб, ваколати бўлмаса-да, корхона ҳамда жисмоний ва юридик шахслар билан товарлар етказиб бериш ва ишлар бажариш (хизматлар кўрсатиш) бўйича шартномалар тузилишига эришиб, 2019, 2020 ва 2021 йилларга қадар бўлган давр мобайнида корхоналарга хизмат кўрсатувчи банк муассасасида очилган банк ҳисоб рақами орқали жами 39 млрд. 055 млн. 637 минг 498 сўмлик пул айланмасини амалга ошириб, шундан 6 млрд. 243 млн. 608 минг    600 сўмига ҳар хил турдаги ликвидли (ун, ёғ, шакар, цемент ва бошқалар) маҳсулотларни электрон фактуралар орқали корхоналарга кирим қилган бўлса-да, амалда ушбу товарларни реализация қилмасдан, нақд пулларга сотиб юбориб, омборларда мавжуд эмаслиги аниқланиб, сотувдан тушган нақд пулларни корхоналарнинг банк ҳисоб рақамларига кирим қилмасдан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 13.02.2003 йилдаги “Ўзбекистон Республикасида чакана савдо қоидаларини ҳамда Ўзбекистон Республикасида умумий овқатланиш маҳсулотлари (хизматлари)ни ишлаб чиқариш ва сотиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 75-сонли, Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлиги томонидан ҳамда 17.11.2011 йилдаги “Фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машиналарининг қўлланишини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги                   306-сонли қарорларидаги товарлар учун харидорлар билан нақд пулли ҳисоб-китоблар назорат-касса машиналари, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда эса онлайн назорат-касса машиналари ёки виртуал кассалар қўлланилган ҳолда амалга оширилиши, юридик шахслар ва юридик шахс бўлмаган якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан белгиланган савдо қоидаларига сўзсиз риоя этилиши, назорат-касса машиналари, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда эса онлайн назорат-касса машиналари ёки виртуал касса мавжудлиги ва нақд пул маблағлари қонунчиликда белгиланган тартибда инкассация қилиниши (банкларга топширилиши) шартлиги ҳақидаги нормалар талабларига зид равишда ушбу товар-моддий бойликларини корхонанинг тегишли бухгалтерия ҳисоботларида акс эттирмасдан мазкур товар-моддий бойликлари камомадига йўл қўйиб, жуда кўп миқдордаги савдо ва хизмат кўрсатиш қоидаларини бузган.

Бундан ташқари, Э.Т. (исми фамилияси ўзгартирилган)  жиноий фаолияти давомида корхоналарнинг 2020 ва 2021 йилларда амалга оширган фаолияти бўйича 1 млрд. сўмдан ортиқ миқдорда товар айланмасини амалга ошириб, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 462-моддаси 9-бандига қўшилган қиймат солиғи тўловчиси сифатида солиқ ҳисоботларини топшириши ва солиқларни тўлаши лозим бўлса-да, корхоналар томонидан топширилган солиқ ҳисоботларида корхонани айланмадан тўланадиган солиқ тўловчиси сифатида кўрсатиб, ушбу ҳақда ҳисоботлар топшириб, “Profi Ideal-Fayz” МЧЖнинг 2020 йилдаги фаолияти якуни бўйича 140 млн. 589 минг 500 сўм, “Boysun-Baraka-Ta’minot” МЧЖнинг 2020 йилдаги фаолияти якуни бўйича 182 млн. 751 минг 900 сўм, “Expo-Surxon” МЧЖнинг 2020 йилдаги фаолияти якуни бўйича 82 млн. 629 минг 300 сўм, “Texno Expo” МЧЖнинг 2020 йилдаги фаолияти якуни бўйича 18 млн.              654 минг сўм, “Invest-Expo Fayz” МЧЖнинг 2020 йилдаги фаолияти якуни бўйича 46 млн. 354 минг 400 сўм, “Gold-Group Qurilish” МЧЖнинг                  2020 йилдаги фаолияти якуни бўйича 103 млн. 430 минг 500 сўм, “Gold Savdo Uchqizil” МЧЖнинг 2020 йилдаги фаолияти якуни бўйича 17 млн. 530 минг 400 сўм, “Shabnam Samo Group” МЧЖнинг 2020 йилдаги фаолияти якуни бўйича 16 млн. 369 минг 500 сўм, “Yuksalish Sari-Bo‘ston” ХКнинг 2020 йилдаги фаолияти якуни бўйича 10 млн. 663 минг сўм,   “Umid-Baraka-Surxon” МЧЖнинг 2020 йилдаги фаолияти якуни бўйича              79 млн. 040 минг 500 сўм, “Texno Elita” МЧЖнинг 2020 йилдаги фаолияти якуни бўйича 19 млн. 043 минг 400 сўм, “Semurg‘ Qushi” МЧЖнинг                   2020 йилдаги фаолияти якуни бўйича 40 млн. 586 минг 200 сўм, “Shamshod Group Qurilish” МЧЖнинг 2020 йилдаги фаолияти якуни бўйича 166 млн. 136 минг 500 сўм, “Shoxista Invest” МЧЖнинг 2020 йилдаги фаолияти якуни бўйича 115 млн. 349 минг сўм, “Master-Invest-Surxon” МЧЖнинг  2020 йилдаги фаолияти якуни бўйича 22 млн. 136 минг сўм ва                       “Metall-Savdo-Invest” МЧЖнинг 2020 йилдаги фаолияти якуни бўйича             123 млн. 137 минг 200 сўм, умумий ҳисобда 1 млрд. 184 млн. 401 минг            400 сўмлик солиқ тўловларини яшириб, шундан 913 млн. 700 минг 600 сўм арифметик хатолик туфайли ортиқча ҳисобланган солиқлар камайиб, натижада жами 270 млн. 700 минг 800 сўмлик жуда кўп миқдордаги айланмадан олинадиган солиқ тўлови ҳамда қўшилган қиймат солиғини тўлашдан бўйин товлаб, давлат бюджетига юқорида келтирилган миқдорда зарар етказган.

   К. Бобоев,

Сурхондарё вилоят прокуратураси

уюшган жиноятчилик ва коррупцияга

қарши курашиш бўлими алоҳида муҳим

ишлар бўйича терговчиси,

2-даражали юрист