Хотира абадий, қадр муқаддас!

Маълумки, ҳар йили юртимизда Хотира ва қадрлаш куни кенг нишонланади. 9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан туманимиздаги Мотамсаро она ҳайкали пойига гулчамбар қўйилди. Туман ҳокимлиги, жамоат ташкилотлари томонидан ҳарбий оркестр садолари остида Мотамсаро она ҳайкали пойига гулчамбар қўйиб, Иккинчи жаҳон урушида жон фидо қилган юртдошларимиз хотирасига ҳурмат бажо келтирилди. Туман ҳокими Р. Гаппаров ўз нутқида аждодларимиз хотирасини улуғлаб мана шундай тадбирларни ташкил этиш орқали бугунги фаровон турмушимиз учун фидокорона жанг қилган қаҳрамонларимиз хотираси муқаддас эканлигини сингдириш олий мақсадимиз ҳисобланишини таъкидлади.