Мамлакатимизда истиқомат қилаётган Ўзбекистон Қаµрамонлари, Давлат мукофоти совриндорлари ҳамда юқори лавозимларда меҳнат фаолиятини юритган нуронийларнинг ўз ҳудудларидаги мактаб, Олий таълим муассасаларида, ўқув юртларида ёшлар билан учрашувлар ўтказилиши белгиланган. Қумқўрғон туманидаги “Элобод” маҳалласида жойлашган 23-мактабда ўқувчилар билан учрашув ўтказилди.
Туман маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг нуронийлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Ч. Қултоев тадбирни кириш сўзи билан очиб берди. Учрашувда умрининг 20 йилдан ортиқ вақтини туман ҳокими ҳамда вилоят ҳокими лавозимларида фаолият юритган, туманимизнинг фахри бўлган меҳнат фахрийси Нормўмин Омонович Чориев иштирок этди. Хонадонларимизнинг файзи, бизнинг таянч тоғимиз бўлган фахрийларимизнинг ибратли ҳаёт йўлидан ҳар қанча ўрнак олсак арзийди. Барчамизнинг устозимиз бўлган Н. Чориев ёшларга раҳбарлигидаги фаолиятини, юксак марраларга қандай эришиш даражаларини айтиб ўтди. Барча юқори натижаларга кичкина қадамлар орқали пойдевор қўйилади. Устоз шу бугунгача қўйган улкан қадамлари сарҳисобини ёшларга ҳаётий мисоллар орқали етказди. Билим олишдан тўхтамасликларини, ёшликдан олинган илм бир умрга ҳамроҳига айланишини тушунтирди. Мазкур учрашувда ёшлар ўзларининг қаҳрамони бўлган фахрийлардан фахрланиши шарафдир. Шу каби учрашувларнинг ташкил қилиниши ёшларнинг ҳаётида юксак натижаларга эришишига сабаб бўлади.