Пахта миллий бойлигимиз. Пахта – бизнинг ризқ-у рўзимиз. Серқуёш ўлкамизда пахта етиштирилиши ҳам улуғ неъматдир. Эгнимиздаги кийим-бош, таомни лазиз қиладиган ўсимлик ёғи ва кундалик ҳаётимизда фойдаланадиган зарур буюмлар ҳам айнан пахтадан тайёрланади. Туманимиздаги “Зоир Номозов” фермер хўжалигида 2022 йил ҳосили учун пахта агротехникасига бағишланган семинар ўтказилди. Семинарда Ўзбекистон Республикаси Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси раиси Б. Шарипов, Сурхондарё уруғчилик бирлашмаси бошлиғи Т. Мамараимов, туман ҳокими Р. Гаппаров, агроном мутахассислар ва фермер хўжалик раҳбарлари иштирок этишди. Семинарда пахта ҳосили учун агротехник тадбирларни амалга ошириш, ўз вақтида культивация, суспензия ишларини бажариш бўйича керакли тавсиялар бериб ўтилди.