Ўзбекистон Республикаси Xалқ таълими вазирлиги Сурxондарё вилояти Xалқ таълими бошқармаси тасарруфидаги Қумқўрғон тумани 14-сонли айрим фанлар чуқур ўрганиладиган иxтисослаштирилган мактаб-интернатида жорий йилнинг 8 апрель куни Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 686 йиллиги муносабати билан “Амир Темур издошлари” шиори остида 9 синф ўқувчилари ўртасида Амир Темур ва Темурийлар даври юзасидан интеллектуал беллашув ўтказилди.
Беллашувда ўқувчилар томонидан Амир Темур ва Темурийлар даврига ва унинг тариxий аҳамияти ва жаҳон тариxида тутган ўрни тўғрисида тадбир иштирокчиларига маълумотлар етказилди. Тадбир давомида олдиндан белгиланган шартлар асосида ўқувчилар юқори шукуҳда рақобат олиб боришди.
Кун давомида мактаб-интернати ётоқxонасида истиқомат қилувчи ўқувчилар ўртасида Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан илгари сурилган бешта муҳим ташаббуснинг иккинчи ташаббуси доирасида «Турникка тортилиш», «Волейбол», «Узунликка сакраш», «Уч хатлаб узунликка сакраш», «Бўрон» миллий спорт турлари бўйича «Мард ўғлон» спорт мусобақалари ўтказилди ва мусобақа қатнашчилари эсталик совғалари билан тақдирланди.
З. Гадаймурадов,
тумандаги 14-сонли айрим фанлар чуқур ўрганиладиган иxтисослаштирилган мактаб-интернати Маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари