ҚУМҚЎРҒОН ТУМАН ҲОКИМИ ГАППАРОВ РАХМАТУЛЛА БОБОХОНОВИЧНИНГ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ МУНОСАБАТИ БИЛАН БАЙРАМ ТАБРИГИ

Ассалому алайкум, Азиз ватандошлар, туманимиз аҳли!
Сиз азизларни, ислом оламининг муборак айёми, мусулмонларнинг саховат ва меҳр-оқибат байрами бўлган – муборак Қурбон ҳайити билан чин юракдан самимий табриклайман.
Бу муборак кунларда миллатимизга хос бўлган меҳр-мурувват, саховат каби инсонийлик туйғулари яққол намоён бўлади. Эҳтиёжманд, кам таъминланган ва боқувчисини йўқотган оилалар, ногиронлар, ёлғиз кексаларнинг ҳолидан хабар олиш, уларга моддий ва маънавий ёрдам кўрсатиш азалий урф-одатларимиздан саналади. Аммо пандемия сабаб, кўнглимизга тугуб қўйган кўпгина эзгу амалларимизни бироз чеклашимизга тўғри келади.
Шу боис, барчамиз, туманимиз аҳли байрамни ўз уйларида, оиласи даврасида, коронавирус балоларнинг тезроҳ юртимиздан кетиши учун Аллоҳ таолодан сўраб дуолар қилайлик.
Мана шундай саодатли дамларда, ушбу улуғ айём кунларида барчангизга соғлик-омонлик тилайман.