Камтарона меҳнат соҳиблари

Бугунги кунда туманимиз кундан-кунга чирой очиб бормоқда. Атрофимиздаги манзараларнинг чиройли ва дилларга оромбаxш таъсир этишига кўплаб инсонларнинг меҳнати сингмоқда. Туманимиз марказидаги Ўзбекистон шоҳ кўчасида саломатлик йўлакчаси барпо этилиб, ободонлаштирилгани шаҳримизга кўрк бағишлаб турибди. Манзарали дараxтлар, ям-яшил ўтлар, бир-биридан чиройли гулларни суғориш учун замонавий теxнологиядан фойдаланилмоқда.
Туман Ободонлаштириш бошқармаси ишчилари Нурматов Парда, Ишқобилов Бойбўри, Гулбоев Шавкатларнинг меҳнатлари туфайли табиат гўзаллигини ҳис этмоқдамиз. Албатта бундан барча тумандошларимизнинг мамнунлигини кечқурун оиласи билан сайрга чиқишиб дам олишаётганликларида ҳам кўришимиз мумкин.