Келажагимиз замини

Муаллимлар янги Ўзбекистонга муносиб ҳаракат қилса, фарзандларимизни давр талабига мос ўқитишимиз мумкин. Халқимиз бизга энг катта бойлигини – зурриёдини ишониб бераяпти. Бу жуда катта масъулият. Шуни ҳис қилиб, ўзимизни қийнаб, мактабни ислоҳ қилсак, келажакка замин яратамиз.
Шавкат Мирзиёев

Муҳтарам Юртбошимиз томонидан 2022 йил 5 апрель куни Халқ таълими соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижадорлигининг таҳлили юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Мактаблардаги намунали ўқувчи ва ота-оналарни рағбатлантириб бориш зарурлиги ташаббуси илгари сурилди. Ушбу ташаббусни қўллаб-қувватлаш мақсадида туманимиздаги 3 мактабда фаол ўқувчиларнинг ота- оналарига туман Халқ таълим бўлими мудири Н. Исматов томонидан ташаккурномалар топширилди. Тадбир давомида мактабнинг иқтидорли ўқувчилари томонидан тайёрланган мусиқий дастурлар намойиш этилди. Албатта, ҳар бир ота-она учун фарзандининг ютуғини кўриш, эришган ютуқлари ортидан рағбат олишдан ўзга бахт бўлмаса керак. Барча ота-оналарга фарзандлари ортидан ушбу миннатдорлик лаҳзаларини ҳис этишларини тилаб қоламиз.