Очиқ машғулотларнинг аҳамияти

Фарзандларимиз бизнинг келажагимиздир. Юртимизда болаларнинг етарлича таълим – тарбия олишлари учун барча шароитларга эга мактабгача таълим ташкилотлари ўз фаолиятларини олиб боришмоқда. Таълим муассасасида болажонлар ёзишни, ҳарфларни танишни, шеър ҳамда қўшиқ айтишни, рақсга тушишни ўрганишади. Қўл меҳнатлари билан совғалар, кўргазмали воситалар ясашади. Расмлар чизишади. Энг муҳими бир-бирлари билан мулоқот қилишни ўрганишади. Болалар машғулотга қизиқиб қатнашишлари  ва унда фаол иштирок этишлари  учун мазмуни ва методикаси яхшиланиб пухта  ишлаб чиқилиши керак. Туманимиздаги 7-сон давлат мактабгача таълим ташкилотида “Ҳашаротлар, қушлар, ҳайвонлар” мавзусида болажонлар иштирокида очиқ машғулот ўтказилди. Болажонларга табиатда қушларнинг аҳамияти, ҳашоратлар нима учун кераклиги, ҳайвонларнинг ҳаётимиздаги ўрни ҳақида батафсил маълумот берилди. Машғулот ўтишда тарбиячининг ўзига хос хусусияти  – унинг юксак касб маҳоратидир. Энг муҳими боланинг руҳиятини, ёш ва ўзига хос руҳий физиологик  хусусиятларини билишдир.

  Ойгул Холмўминова,

Тарбиячи