Муомаласи ва иши бир

Туманимиздаги маҳалла фуқаролар йиғинларида «Ҳоким ёрдамчиси» лавозимлари жорий этилиб, билимдон, уддабурон, ташаббускор ёшлар ишга қабул қилинганига кўп вақт бўлгани йўқ. Масъулиятли иш ишониб топширилган шахслар қисқа вақт ичида омилкорлик, ғайрат-шижоат билан фаолият кўрсатиб, маҳалланинг ривожланишига эришиши кутилмоқда.

«Янги шаҳар» маҳалласи ҳоким ёрдамчиси Сафарбек Тошмуродов, Оила, хотин-қизлар, ижтимоий-маънавий масалалар бўйича раис ўринбосари Хадича Турсунова, ёшлар етакчиси Зафар Жўраев биргаликда «Ёшлар дафтари»га киритилган фуқароларни иш билан таъминлаб, меҳнат қилиб манфаатдор бўлишига шарт-шароитлар яратмоқда. Улар 6 нафар аёлга тикув машинаси, 2 нафар ёшларга электр пайвандлаш ускунаси олиб берди. ¤збекистон шоҳ кўчаси 4 уй 19 хонадонда яшовчи Куланова Ойгул аввалдан тикувчилик касбига меҳр қўйиб, буюртма асосида аёллар кийимларини тикар эди. 5 йилдирки ёшларга тикувчилик касб-ҳунарини ҳам ўргатаяпти. Яқинда ҳоким ёрдамчиси ва маҳалла фаоллари бу чеварга 4370000 сўмлик JACK тикув машинасини олиб берди. Натижада тикувчининг ишлари ривожланди. ¤зини ўзи иш билан банд қилиб, манфаатдор бўлаяпти. Шу кўчадаги 1/6-хонадонда яшовчи Алимардонова Мавжуда 10 йилдан буён тикувчилик касби билан банд. Буюртма асосида кийимлар, элита пардалар тикаяпти. Яқинда маҳалладаги ёшлар ва хотин-қизлар масалалари билан шуғулланаётган фаоллар бу тикувчига 10400000 сўмлик иккита JACK бир чокли ва айлана тикув машиналари олиб берди. Бундан чевар мамнун бўлди. Тикувчилик маҳсулотлари тикиш билан бирга шогирдлар ҳам тайёрлаяпти. Усмон Носир кўчаси 1 уйда яшовчи Ислом Гулбоевга АТБ «Микрокредитбанк» Қумқўрғон филиалидан 31590000 сўм кредит олишига ёрдамлашди. Ёш тадбиркор томорқада 4 сотих иссиқхона қуриб, 2 та иш ўрни яратди. ¤зи ва опаси бу иссиқхонада меҳнат қилмоқда. 900 та помидор кўчатларини экиб, парваришлаяпти. Ўз ҳисобидан томчилатиб суғориш ускунасини ўрнатди. Ҳозир помидор экини яхши ривожланаяпти. Гуллаб, ҳосилга кирди.

Маҳаллада яшовчи Алланазарова Мавжуда, Бўриева Азиза, Холиқулова Нигора, ногиронлар уйидан ёлғиз она Тошпўлатова Лайлоларга ҳам тикув машиналари олиб берилди. Менгқобилов Бозорга инкубатор олишда кўмаклашилди. Раупов Турсун пойабзал таъмирлаш устахонаси очди. Бу натижаларга маҳалла фаолиятини ривожлантиришга эътибор ва янги лавозимларда ишлаётган фаоллар билан ҳамжиҳатлик асосида эришилмоқда.

          Н. МУҲАММАДИЕВ