Тарихий шахс ёди

Тарихда ёрқин из қолдирган, моҳир саркарда, соҳибқирон бўлган ва шу билан бир вақтда ижод қилган ақл-заковат соҳиби Амир Темур 1336 йил 9 апрелда Кеш (Шаҳрисабз) яқинидаги Хўжа Илғор (ЯккабоҚ) қишлоғида туғилган. Унинг отаси амир Муҳаммад Тарағай туркий борлос уруғи оиласига мансуб эди.

Амир Темурнинг болалиги қадрдон туғилган жойида ўтди. У мусобақалашишни, ов қилишни, ҳарбий ўйинларни яхши кўрарди. Камондан ўқ отиш, найза улоқтириш машқларини моҳирона бажарди. Отасининг саройида хизмат қилган устозлари 10 ёшли болани ҳарбий сифатида тайёрлади. У ёшлигиданоқ сиёсат ҳақида жиддий ўйлай бошлади. Кейинчалик ўз  бўлими билан тоғаси Кеш шаҳрида машҳур бўлган амалдор Ҳожи Борлосдан ҳарбий машқларни ўрганди.

XIII аср охири ва XIV аср бошида Мовароуннаҳр иқтисоди жиддий муҳофазага монанд эди. Бундан мўғил хони Туғлуқ Темурхон фойдаланиб 1936 йилда Мовароуннаҳрнинг катта қисмини Қашқадарёгача эгаллади. Темурбек Амударёнинг ўнг қирғоғида яшаб, мўғуллар билан партизанлик урушини амалга оширди. Бир сафар оёқ-қўлидан яраланди. Мўғул ҳукмдори Туғлуқ Темурхон, унинг ўғли Илёсхўжаларга қарши курашлардан кейин Амир Ҳусайн қўшини устидан ғалаба қозонди.

Амир Темур тарихда тарқоқ маҳаллий ҳудудларни бирлаштиргани билан ёдда қолди. Кучли давлатни тузиб, Самарқандни пойтахт сифатида танлади. Бу шаҳарнинг ёнидаги харобага айланган Афросиёбда янги шаҳар барпо этди. Мовароуннаҳр ҳудудини кенгайтириб, Фарғона ва Шошни қўшиб олди. У ўзининг ҳарбий юришлари натижасида Мўғулистон, Олтин Ўрда, Усмон империясини ўзига буйсунтирди. Соҳибқирон А. Темур 30 йил давомида кўп ҳарбий юришларда ғалаба қозонди. Хитой ва Ҳиндистондан Каспий денгизигача, Орол денгизидан Персид бўғозигача улкан империя тузди. Буюк давлат асосчиси ҳаёти ва фаолияти Мовароуннаҳрни мўғул хонлигидан озод қилиш, ягона бирлашган давлат тузиш, ўзаро урушларга барҳам бериш ва бошқа мамлакатлар билан урушганлиги билан тавсифланади.

Амир Темур «Темур тузуклари» деб номланган қимматбаҳо тарихий ҳужжатни ҳам ёзди. Бу икки қисмдан иборат бўлиб, биринчисида автобиография, иккинчисида жамият аъзоларининг ўзаро муносабатлари қоидалари, ҳуқуқлари ва бурчлари, таъмирлаш ва рағбатлантириш ҳақида қонунларни ёзди. Шу қонунлар давлатдаги оддий фуқаролардан энг юқори мартабалардаги амалдорларгача тааллуқли бўлган эди. Унинг жамиятга, ижтимоий-сиёсий ҳаётга қараши, сиёсий ва ахлоқий қоидаларини баён қилган асари ҳозиргача китобхонлар томонидан қизиқиб ўқилаяпти. «Салтанатим мартабасини қонун-қоидалар асосида шундай сақладимки, салтанатим ишларига аралашиб, зиён етказишга ҳеч бир кимсанинг қурби етмасин» деб таъкидлаган соҳибқирон.

     Моҳигул КАРИМОВА,

тумандаги 3-умумий ўрта таълим мактаби тарих фани ўқитувчиси