Тадбиркор «Шерози» маҳалласида янги стадион қурди

Қумқўрғон тумани марказидан қарийб 35 чақирим узоқликда жойлашган «Шерози» маҳалласида тадбиркор Тўраxонов Жамшид ташаббуси билан маҳалла ёшлари учун мини стадион қурилиб фойдаланишга топширилди. Спорт мажмуасини очилиш маросимида туман ҳокими Р. Гаппаров, сектор раҳбарлари, маҳалла фаоллари иштирок этишди. Фойдаланишга топширилган мини стадионда маҳалла ёшлари футбол бўйича кичик турнирни бошлаб юборишди.
Бекзод Чориев,
«Шерози» маҳалласи ҳоким ёрдамчиси