Қумқўрғон ногиронлиги бўлган болалар учун “Мурувват” интернат уйида васийликка олинган болажонлар ва тарбиячилар иштирокида “Байраминг муборак болажон“ шиори остида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.
Тадбирни туман ҳокими Р. Гаппаров кириш сўзи билан очиб, бугунги тадбир иштирокчиларни байрам билан табриклаб васийликка олинган болажонларга давлатимиз томонидан яратиб берилаётган имкониятлар, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш юзасидан кенг кўламли ишлар амалга оширилаётганлиги тўғрисида айтиб ўтди.