“БИЗ КЕЛАЖАК УЧУН ЖАВОБГАРМИЗ!”

Шу йилнинг  21 июль кунида  Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг видеоконференцияси бўлиб ўтди.

Видеоконференция.

Унда Вазирлар Маҳкамасининг 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид давлат дастурининг 2020 йил биринчи ярим йиллигида бажарилиши лозим бўлган масалалар  тўғрисида кўплаб фикр ва мулоҳазалар кўриб чиқилди.

Хозирги кунда бутун дунёни ларзага солган COVID-19 ҳар бир миллат учун катта синов бўлди десам муболаға бўлмайди. Бу борадаги ўзгаришларни  “Барча давлатларни йил аввалида тузган режаларини қайтадан кўриб чиқишга, керак бўлса жиддий ўзгартиришлар киритишга мажбур қилмоқда”- деб депутатларимиз ўз нутқларида такидладилар. Дарҳақиқат, юртимизда хам  COVID-19 билан касалланган беморлар сони тобора ортиб бормоқда, бунга асосий сабаб биз эмасмиканмиз?  Албатта, агарда шундай синовли, оғир вазиятда хаммамиз бирдам бўлиб карантин қоидаларига риоя қилиб уйда қолсак вирус тарқалишининг олдини олган бўлар эдик.  Айнан эпидемия туфайли нафақат бизнинг балки бутун дунё инсониятининг режалари бир мунча ўзгаришига сабаб бўлмоқда. Аммо бу билан ривожланишдан тўхташ керак дегани эмас, шунинг учун онлайн тарзда Ҳаракатлар стратегиясида билгалаб қўйилган мамлакатимизни ривожлантириш йўлидаги режаларни  давом эттиришга биз ўзбек ёшларига хеч нарса тўсиқ бўла олмайди. Зеро, биз буюк аждодларимизнинг хур авлодимиз.  Юртимизда коронавирус пандемияси оқибатларини юмшатиш,  аҳолининг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, иқтисодиёт тармоқлари барқарорлигини таъминлаш, камбағалликни қисқартириш юзасидан ўз вақтида кўрилаётган амалий чоралар туфайли иқтисодий ўсиш таъминланаяпти. Бунда албатта, айнан пандемия даврида давлат раҳбари томонидан қабул қилинган қатор фармон ва қарорларда белгиланган вазифалар ижроси муҳим ўрин тутди.

Видеоконференция  ҳисоботида келтириб ўтилганидек, Давлат дастурининг биринчи ярим йилликдаги ижросини таъминлашда макроиқтисодий барқарорлик ҳамда иқтисодиёт ва ижтимоий соҳанинг бардавом ривожланишини таъминлаш, хорижий инвестицияларни жалб қилиш, жозибадор инвестиция муҳитини яратиш ҳамда ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш даражасини оширишга алоҳида эътибор қаратилган. Давлат дастури ижроси доирасида умумий қиймати 18,2 трлн сўм ва 10,3 млрд АҚШ долларига тенг лойиҳаларни амалга ошириш назарда тутилган. Шу жумладан, бутун дунёда бўлгани каби мамлакатимизда коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар Давлат бюджети ижросига таъсир кўрсатди. Давлат бюджетининг жами харажатлари 64,9 трлн сўмни, шундан ижтимоий соҳаларга йўналтирилган харажатлар 34,7 трлн сўмни ташкил қилди. Ушбу харажатлар ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 17 фоизга ошган.

Фракция аъзолари бажарилган ишлар салмоғини эътироф этган ҳолда, Давлат дастурининг айрим бандларида кўзда тутилган ишларнинг кечикаётганига эътибор қаратдилар. Жумладан, ресурс солиқларини ҳисоблаш механизмини илғор халқаро тажриба асосида қайта кўриб чиқиб, фойдаланилган сув ресурсларини солиққа тортишнинг бозор механизмларини жорий этиш ҳамда ҳозирда энг долзарб масала бўлган озиқ-овқат маҳсулотларининг хавфсизлигини кучайтириш бўйича техник жиҳатдан тартибга солишга оид норматив ҳужжатларни янгилаш бўйича ишлар кечикмоқда.

Фикр-муҳокамалар чоғида фракция аъзолари  Давлат дастурида айнан экологик йўналишда белгиланган вазифалар ижросига эътибор қаратдилар. Давлат дастурига мувофиқ Орол фожиаси оқибатларини бартараф этишга қаратилган чора-тадбирлар доирасида бугунги кунда Нукус, Урганч ва Хива шаҳарлари атрофида 6,4 км “яшил белбоғ” барпо этилган. Оролнинг қуриган тубининг 1,2 млн га майдонида чўлга чидамли уруғлар экилди, кўчатлар ўтқазилди.

Давлат дастури ижросини таъминлашда ҳукумат ва парламентнинг ҳамкорлиги муҳим экани, келгусида Давлат дастури ижросини таъминлашда биргаликда чора-тадбирларни амалга ошириш юзасидан депутатлар ўз таклифларни илгари сурдилар.  Айниқса, қонун ижодкорлиги йўналишига алоҳида эътибор қаратиш лозимлиги таъкидланди.

Фракция йиғилишида тақдим этилган ҳисобот маъқулланди ва ушбу масала юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.

Айтиб ўтиш жоизки, қалбида ватанпарварлик туйғуси бор ҳар бир ўзбек фуқароси Ҳаракатлар стратегиясида белгилаб қўйилган  масалалар юзасидан ўз хиссасини қўшиш имкониятига эга. Атрофимизга қараб беэхтиёр қалбимизда  қўрқув ва шукроналик туйғуси ўтади,  инсонлар COVID-19 туфайли дунёдан кўз юмишаётган бир вақтда ўзингизга савол бериб кўринг. Мен нима учун тириклик бахтига муяссарман? Халқим учун нима қилдим ва нималарга қодирман?  Мен кимларнинг авлодиман?

Аждодларимизга муносиб авлод бўлайлик,  азизлар юртдошларим келинг қўлни қўлга махкам тутган холда барчамиз ватанимиз учун ўз ҳиссамизни қўшайлик. “Биз келажак учун  жавобгармиз!”- ушбу шиор нафақат Ўзбекистон Экалогик партияси шиори балки бутун халқимиз қалбига сингиб кетган буюк ғурур бўлмоғи даркор.

Авазова Соҳибжамол Ахмедовна,

ДТПИ битирувчи курс талабаси,

ЁИ бошланғич ташкилот факультет етакчиси