Рамазон файз-у барака, раҳмат ва маҳфират ойи. Бу ойда меҳр-мурувват, хайр-саховат ишлари янада ривож олади.
Хусусан, Сурхондарё вилоятида ҳам кексалар, имконияти чекланган кишилар, эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олиниб, уларнинг моддий ва маънавий таъминотига алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Жумладан, вилоят ҳокими Тўра Боболов Қумқўрғон ногиронлиги бўлган болалар учун мурувват уйида бўлиб, бу ерда болажонларга яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишди. Тарбиячилар билан суҳбатлашиб, муаммоларини ўрганди. Аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича тегишли масъулларга кўрсатма ва топшириқлар берди.