Инсон яралгандан буён ердан кун кечириш мақсадида ердан унумли фойланиб келмоқда.
Унинг ҳаётинг ҳамма жабҳаларида ердан олинган турли маҳсулотлар керак бўлади.
Биргина мисол қишлоқ хўжалини оладиган бўлсак унинг асосий фойланаш майдони дала ерга бриб тақалади. Қишлоқ хўжалик етиштириладиган озиқ-овқат маҳсулотлари эса инсонларнинг биринчи галдаги кундалик эҳтиёжлари ҳисобланади. Бугунги коронавирус пандемеяси карантин даврида ҳам озиқ-овқат маҳсулотлари харид қилиш учун яқин орадаги озиқ-овқат маҳсулотлари дўконларига боришга рухсат берилган. Энди ушбу маҳсулотларни етиштириш ҳам биринчи галдаги вазифалар қаторида турибди. Президентимизнинг коронавирус пандемеяси даврида ҳам ундан олдин ҳам бир қатор Фармон ва Қарорларида қишлоқ хўжалиги умуман озиқ-овқат маҳсулотлари етиштирувчиларни қўллаб-қувватлаш кўзда тутилган.
Қишлоқ хўжалигида озиқ-овқат маҳсулотларини етиштириш учун биринчи навбатда экин майдони яъни ер керак бўлса иккинчи бу албатта сув шубҳасиз. Иккаласининг қай бирини биринчи ёки иккинчи дейишган ҳам иккиланади одам. Экин майдони бўлмаси сувнинг фойдаси йўқ, сув бўлмаси . экин майдонинг.
Республикамизнинг баъзи ҳудудларида сув етиб бориши қийин яъни учта насоз кўтириш орқали сув ичадиган жойлар мавжуд. 15 кунда бир маротаба сув берилади бу ҳам бўлса ўртача 30 сотих томорқаси бор кишига 1,5 соат сув берилади. 15 кунда экин майдони тупроқнинг нами умуман қолмайди. Ажратилган бир ярим соатда зўрға 10 сотихини сувлашга улгуриш мумкин.
Солиқ белгилашда бу нарсалар инобатга олинмайди. Экин майдони ҳар беш кунда суғорадиган ҳам 15 кунда томорқасининг учдан бирини сувлайдиган ҳам бир хил солиқ тўлайди. Бу нарсанинг ўзи ҳам оддий қишлоқ одамида норозилик уйғотиши табиий.
Бундан ташқари шу сувнинг ўзи келмайди. Бир кун 24 соат ишлаш яъни ариқларни ёпиш бошқалар сувни олиб кетмаслик учун навбатга туриш умуман ташвиш тортишувларда иштирок этиб асаб бузуш. Баъзида сув катта насозднан ўчиб қолса, сувсаган экинларини суғоролмай қолиш ҳолатлари ҳам учраб туради.
Бу муамммо кимлар учундир оддийдир лекнкин сиз буни ўша одамнинг ўрнида бўлсангиз хис жуда яхши хис қиласиз.
Баъзи жойларда учдан бир қисм томорқасидан фойдалангандан кейин икки қисм томорқадан чиқиши керак бўлган қишлоқ хўжалик махсулотлари етиштирлмаганлиги сабабли хозирги кунда 1000 сўм бўлиши керак бўлган помидор 2000 сўм бўлиб турибди. Маҳсулот қанча кўп етиштирилса шунча арзон бўлишини ҳамма жуда яхши билади.
Қ. Чоршанбиев,
ЎзМТДП туман Кенгаши раиси, туман Кенгаши депутати