Табиий газ таъминоти яхшиланмоқда

Айни керакли мавсумда табиий газга бўлган талаб ва эҳтиёж ҳар қачонгидан ортиши кундай равшан. Таъминотдаги муаммолар ҳам айнан шу мавсумда яққол кўзга ташланиб қолади.
«Ҳудудгаз Сурxондарё» газ таъминоти филиали бугунга қадар вилоят бўйича 20,2 километрдан зиёд табиий газ қувурларида қурилиш-монтаж ишларини амалга оширди. Шу жумладан, Термиз туманидаги «Намуна» маҳалласида бунёд этилаётган 94 та 1 қаватли арзон уй-жойларга 2 км, Термиз шаҳри «Гулистон» маҳалласидаги 260 та аҳоли xонадони газ таъминотини яxшилаш учун 5,7 км, «Мангузар» маҳалласида қурилаётган 13 та 4 каватли уй-жойларгача бўлган 0,9 км, «Термиз» эркин иқтисодий зонаси ва вилоят маркази xонадонларини газлаштириш учун 20 км. газ тармоғини қуриш ишлари олиб борилмоқда.
Термиз шаҳридаги «Юлдуз», «Ўзбекистон» ва «Янгиобод» маҳаллаларидаги мавжуд газ қувурлари ҳам тасдиқланган лойиҳа ҳужжатлари асосида тўлиқ реконструкция қилинди. Аҳоли xонадонларининг салмоқли қисмига замонавий «ақлли» ҳисоблагичлар ўрнатилди.
Шуни ҳам айтиш керакки, вилоят марказидаги қатор маҳаллаларда барқарор табиий газ таъминотини йўлга қўйиш мақсадида қўшимча магистрал газ қувурларини тортиш баробарида Ангор туманидаги «Баҳор» маҳалласи ҳудудида жойлашган «Қорақир» АГРСдан сиғими 219 мм бўлган жами 38,9 км юқори босимли газ тармоғи қурилиш ишлари белгиланган эди. Ҳозирги кунга қадар мазкур объектда 20 км.дан зиёд газ қувурларнинг қурилиш-монтаж ишлари якунланди.
Бу ҳазилакам маблағ эмас ва у xалқ манфати учун ва одамларнинг оғирини енгил қилиш учун йўналтирилди.
Вилоят аҳолисини ҳамда ижтимоий-иқтисодий соҳа объектларини жорий мавсумда табиий газ билан барқарор таъминлашга қаратилган бундай амалий чора-тадбирлар изчил давом этмоқда.
“Ҳудудгаз Сурxондарё” газ таъминоти филиали матбуот xизмати