Қадим қадриятлар таровати

Янгиланиш, яшариш фасли бошланди. Шукуҳли бу кунларда эса юртимизда Наврўз умумхалқ байрами кенг нишонланади. Наврўз сайлидан қайтаётган деҳқон-у боғбонлар дала томон ошиқар экан, «Қадаминг қутлуғ келсин, Наврўз», дея ният қилишади. Наврўз — бунёдкорлик, бирдамлик ва ризқ-рўз байрамидир. Қумқўрғон ногиронлиги бўлган болалар учун “Мурувват” интернат уйида “Ассалом, Наврўз-янгиланиш, меҳр оқибат ва қадр-қиммат айёми!” шиори остида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди. Миллийлигимиз акс этган саҳна безаклари ҳамда таомлар иштирокчиларнинг қувончига сабаб бўлди.
“Мурувват” интернат уйи тарбияланувчилари ҳамда тарбиячилари иштирокида саҳна кўринишлари, рақслар ижроси намойиш этилди. Тадбир сўнггида болажонлар учун байрам дастурхони ёзилди.
Барчангизга баҳор байрами Наврўзи олам муборак бўлсин. Ахир Наврўз – янги режалар, мақсадларнинг қарор топиши. Наврўз шукуҳи доимо дилларда мангу бўлсин!
Темур Шайманов,
Қумқўрғон ногиронлиги бўлган болалар учун “Мурувват” Интернат уйи ўқув тарбиявий ишлар бўйича директор ўринбосари