Устозлар китобга меҳр уйғотган

Бадиий китоб ўқиш мақкуравий ашларнинг асосий, ажралмас қисми. Билим ўрганиш, тарбияга ижобий ёрдам берадиган қаҳрамонларнинг фазилатларидан ўрнак олиб ўз феъл-атворида мужассам этиш, ҳаёти ва фаолиятида қўллаб ютуқларга эришиш учун  тайёр нашр этилган бебаҳо манба. Нашриётларда чоп этилган энг яхши асарларни танлаб ўқиган китобхонлар ҳаётида ўзи учун яхши иш қилган бўлади. Биз туманимизда узоқ йиллар раҳбарлик лавозимларида ишлаган, ҳозир 11-болалар мусиқа ва санъат мактаби директори Бозор Ўакимовга анкета саволларимиз билан мурожаат қилдик. Шу суҳбатимиз сизга ёқади деган умиддамиз.

– Неча ёшда китобга меҳр қўйгансиз?

– Мактабнинг биринчи-иккинчи синфларда ўқиётган пайтимда меҳр қўйганман. ¤ша пайтда мактабимиз директори Иброҳим Султонов ҳар чорак охирида ва байрамларда ўқувчиларга умумий йиғилиш ўтказиб, аълочи ўқувчиларга китоб совға қиларди. Иккинчи мени қизиқтирган синф раҳбаримиз Жўра Эсонов бўш вақтларда эртак китобларни ўқишни ўргатган.

– Илк ўқиган китобингиз сизда қандай таассуротлар уйғотган?

– Биринчи ўқиган китобим эртак китоб бўлган. Асар қаҳрамонларидай бўлишни орзу қилганман. ¤ша қаҳрамонларга ўзимни қиёслаганман. Уларга ўхшашни ният қилганман.

Ўқиган асарларингиз ичида қайси ибратли жиҳатлардан таъсирландингиз?

– Француз ёзувчиси Эмель Золя қаламига мансуб асарни қайта-қайта ўқиганман. Асар қаҳрамонларнинг довюраклиги, Ватанга садоқати, муҳаббатга садоқати менда катта таассуротлар қолдирган.

– Шу вақтгача тахминан қанча асар ўқидингиз?

– Ҳозир 64 ёшдаман. Шу вақтгача тахминан 200 та, ҳатто ундан ҳам кўп китоблар ўқидим. Газета ва журналлардаги фалсафий, тарбиявий мақолаларни ўқишни яхши кўраман. Улардан ўрганаман. Кичкина рисолаларни охиригача ўқишга ҳаракат қиламан. Китоб ўқиётганимда вақеанинг ичига кириб кетаман. Ечимини топиб, ҳаётга тадбиқ этишга интиламан. Асар ўзидан ўзи ёзилмаган. Шуни тушунишга интиламан.

– Охирги ўқиган асарингиз?

Таниқли ёзувчи Абдулла Қодирийнинг «Ўтган кунлар» асарини ўқидим. Бу китобни аввал ҳам ўқиганман. Қайта ўқиб чиқдим. Чунки у яхши ёритилган. Ишхонамда ёзувчи Турсун Алининг «Турналар йўли» қиссаси, Чўлпоннинг «Кеча ва кундуз» романи бор. Бу янги нашр этилган китобларни ҳам ўқиш керак.

– Ёш авлодга қандай тавсиялар берасиз?

– Ёшларнинг китоб ўқишига эътиборим фуқаролар йиғини раиси лавозимида ишлаган чоғларимда ҳам бўлган. Ўша пайтда 3-мактаб ва 14-ИМИда ўқиётган аълочи ўқувчиларни китоблар билан рағбатлантирганман. Тошкент шаҳрига борсам 40-50 та китоб олиб келардим. Шу китобларни ўқувчиларга берардим. Ҳозирги вақтда ўқувчиларга тавсия шуки, минг марта телеграмм, телевизор, кино кўргандан китоб ўқишни минг чандон афзал биламан. Чунки режиссёр китобга нисбатан лирик чекиниш қилади, ўзгартиради. Шунинг учун китобда воқеалар асл ҳолида ёзилган.

Ҳозир ахборот-кутубхона маркази ташкил бўлди. Кутубхонага бориб китоб ўқишни тавсия қиламан. Биз ёшлигимизда кутубхонага бориб китоблар ўқирдик. Шунинг учун билимимиз, тарбиямиз ривожланган. Бир воқеани эслаб ўтмоқчиман. 1983 йилда Ўзбекистон раҳбари, таниқли ёзувчи Шароф Рашидовнинг асарларини йўқ қилиш учун ёқиб юбормоқчи бўлганига гувоҳ бўлдим. Термиз шаҳрига борганимда катта майдонга бир вагонча баландликда китобларни тўплаб ёқмоқчи бўлиб туришган экан. Қаршиликларга қарамасдан бешта танланган асарларидан тўрт ўрамни кўтарганимча олиб келдим. Уч ўрамни яқинларимга совға қилганман. Бир ўрамни уйимда сақладим. Вақти келиб Ш. Рашидов оқланди. Туман марказий кутубхонасида шу таниқли ёзувчига бағишланган тадбирларни ўтказиш учун мендан шу китобларни олиб фойдаланишди. Токи ижодкорнинг асарлари янгидан нашр қилингунча бу ҳол такрорланди. Йўлим тушиб Тошкент шаҳрига борсам, албатта, болаларимга янги китоблар олиб келаман. Китоб ўқиса дунё қараши  чархланади. Сўз бойлиги, нутқ маданияти ривожланади. Китобдан янги сўз, янги фикр оламиз. Уларни ҳаётга татбиқ этиб ижобий натижаларга эришаяпман.

     Н. МУҲАММАДИЕВ,

                 суҳбатлашди