Улуғ шоирга атаб

Туманимиздаги 33-мактабнинг фаоллар залида таниқли шоира Зулфия таваллудининг 107 йиллигига баҚишланган «Садоқат ва вафо тимсоли» мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди. Саҳна Зулфия Исроилованинг суратлари, ҳаёти ва ижоди ёзилган кўргазмали воситалар, кашта, ёғоч ўймакорлиги намуналари, дутор чолғу асбоби, гуллар, шарлар билан безатилганлиги учун жуда кўркам бўлди. Электрон доска, компьютер, овоз кўчайтиргич тадбирнинг янада кўркам ўтишига ёрдам берди.

10 «Б», 6  «Б», 7 «Б» синф ўқувчилари шоира Зулфия ҳаёти ва ижодига баҚишланган дастурларни намойиш қилди. ¤қувчилар шоира ҳақида маълумотларни, у ёзган шеърларни тушунарли ва мазмунли ҳолда айтди. Ёш адабиётшунослар тўгараги аъзолари саҳна кўринишини ижро этди. 7 «В» синф қизлари «Ўзбегим»рақсини, мактабнинг дуторчи қизлар ансамбли аъзоси дутор куйини чалиши билан томошабинларни хурсанд қилди. ¤қувчилар ижросидаги «Онамни энг бахтли аёл қиламан» қўшиғини барча олқишлаб қабул қилди. Устоз шоира ижодига бағишланган тадбир педагоглар ва ўқувчиларда яхши таассуротлар қолдирди.

                   Э. Эргашев,

    33-мактаб директори