Қумқўрғон туман ҳокимлиги, маънавият ва маърифат бўлинмаси раҳбари Ш. Мамадиев “Энг яхши илмий тадқиқотчи” махсус эсдалик кўкрак нишони билан тақдирланди.
Интилувчан, ташаббускор ижодкор Ш. Мамадиев Фарғона шаҳрида ўтказилган халқаро илмий-амалий конференцияда иштирок этиб қайтди.
“Маҳатма Ганди, Жавоҳарлал Неру каби ҳинд олимларининг (Каста) табақа тизимига оид диний-фалсафий қарашлари” номли мақоласи билан ушбу танловда иштирок этиб, “Энг яхши илмий тадқиқотчи” махсус эсдалик кўкрак нишони, сертификати ва мақолалар тўплами билан тақдирланди.