ЎЗБЕКИСТОНДА ҲИНД ТАРИХИ ВА ДИНИЙ ФАЛСАФИЙ ТИЗИМИНИНГ ЎРГАНИЛИШИ ВА УНДА ТАБАҚА ТИЗИМИ

Жануби-Шарқий Осиёдаги янги индустриал мамлакатлар билан тенг ҳуқуқли муносабатларни йўлга қўйиш – Ўзбекистон ташқи сиёсатини  кучайтиришнинг муҳим  йўналишидир.

Ислом КАРИМОВ

Ўзбекистон Республикаси Биринчи Прзиденти

 

Ўзбекистон  Ҳиндистон  билан  анъанавий тарихий  алоқалар  орқали  боғланган. Айни  пайтда  мазкур  мамлакат  билан  муносабатларда  нимагаки  зга бўлсак,  у  биздаги  мавжуд  имкониятлар  даражасида эмаслигини  айтиш  жоиз.

Ўзбекистонда дастлаб Ҳиндистон адабиёти, маданияти, санъати, мусиқаси, тилшунослик соҳалари яқиндан танишиш ўтган асрнинг 20-йилларидан мурожаат қила бошладилар. “Шарқ Юлдузи” журнали саҳифаларида Ҳиндистон ҳаёти нафақат драмасини айтиш мумкин. “Ҳинд ихтилочилари” драмасида А.Фитрат ҳинд ватанпарварларининг инглиз зулми, табақа тизимига қарши кураши  акс эттирилган.

Ҳинд адиблари ижоди, балки ўзбек адиблари ижоди намуналарида ҳам акс этган. Бунга мисол қилиб, А.Фитрат қаламига мансуб “Ҳинд ихтилочилари” Чўлпоннинг “Шарқ уйғонди”, А.Фитратнинг “Мунозара”, “Ҳинд сайёҳи”, “Ҳинд ихтилочилари” каби асарлари ана шундай асарлар жумласига киради.

Юқорида қайд этилган асарлардан ташқари, “Шарқ Юлдузи” журналида Жавоҳарлал Нерунинг “Ҳиндистоннинг кашф этилиши” ҳамда “Дунё тарихига бир назар” номли асарларидан парчалар эълон қилинган. Бу парчаларда Нерунинг шоир ва давлат арбоби Заҳириддин Муҳаммад  Бобур ҳақидаги фикрлари билан танишиш мумкин:

“Бобур қолдирган эсдаликлар бу зотнинг ички дунёсига назар ташлашга ёрдам беради. У бизга Ҳиндистоннинг ҳайвонот олами, набототи, мевалари ва кишилари,табақалари ҳақида ҳам ҳикоя қилади. Шунингдек, ўзининг олис юртидаги ажойиб қовунлар, узумлар ва гуллар ҳақида ёзади. Унинг сўзларига кўра, бу юртда унга хайрихоҳ бўлган ҳеч ким, ҳеч нарса йўқ..”.

Мустақилик шарофати билан Ўзбекистон – Ҳиндистон алоқалари шаклланиши билан икки давлат ўртасида сиёсий, маданий алоқалар ривожланиб бормоқда. Юртимизда етишиб чиққан олимларимиз томонидан ҳинд диний фалсафий тизимларини ўрганиш борасида етук мутахассислари, фан арбобларидан И.Ф.Низомиддинов “Ўрта Осиё чет эл Шарқи билан муносабати”, “Из истории среднеазиатско-индийских отношениий”, “XVI-XVIII асрларда Ҳиндистон Ўрта Осиё Ҳиндистон муносабатлари”, А.Ирисов “Беруний ва Ҳиндистон”, “Маданий ҳамкорлигимиз саҳифаларда”, Н.Ғ.Низомиддинов “Жануби-Шарқий Осиё диний-фалсафий таълимотлари ва ислом”, “Ҳиндистонда ислом: тарих, ижтимоий-сиёсий ҳаёт ва ҳинд-мусулмон маданияти”, “Жанубий, Жанубий-Шарқий ва Шарқий Осиё халқлари қадимги тарихи, диний эътиқоди ва маданияти (Хрестоматия)”, “Қадимги Ҳиндистон тарихи, диний эътиқоди ва маданияти”, “XV-XIX аср Ҳиндистон туркийзабон адабиёти” докторлик диссертацяси, Б.Ходаева “Ҳинд жамиятида мусулмонларнинг ўрни”, “Ҳиндистонда мусулмон касталари”, Д.Караматова “Бобур ва ҳинд маданияти”, Мутбирий Самарқандий “Ҳинд сафари (таржимони Бекжонов И)”, Л.Юлдашева “Абу Райҳон Берунийнинг “Ҳиндистон” асарида қўлланган қиёсий таққослаш усулининг аҳамияти”, Олий таълим муассалари учун Х.Мўминов, Ҳ.Йўлдошхўжаев, Д.Раҳимжонов, М.Комилов, А.Абдусатторов, А.Орипов томонидан яратилган “Диншунослик” дарслиги шунингдек, Тошкент ислом университети проффессор устозлари С.Агзамходжаев, Д.Раҳимжонов, Н.Муҳаммедов ва Ж.Нажмиддиновлар томонидан ёзилган “Дунё динлар тарихи”, А.Очилдиев, Д.Раҳимжонов ва бошқа муаллифлар жамоаси томонидан яратилган “Диншунослик асослари”да қадимги Ҳиндистон тарихи дини, унинг намоён бўлиш сабаблари китобларда келтирилиб ўтилган. Яъна бунга қўшимча тарзда О.Н.Шоматованинг “Ҳинд фалсафаси”, “Ҳиндистонда миллий озодлик ҳаракати ва мустақиллик фалсафаси” шулар жумласидандир.

Филология фанлар номзоди доктор Н.Ғ.Низомиддинов томонидан узоқ Ҳиндистон тарихи ва қўшни ҳудудларда жойлашган давлатларнинг тарихи,дини, маданиятини ўрганиб, мазкур оттирилган билимларини ўзлари томонидан ёзилган:

Филология фанлар доктори “Жануби-Шарқий Осиё диний-фалсафий таълимотлари ва ислом, Ҳиндистонда ислом: тарих, ижтимоий-сиёсий ҳаёт ва ҳинд-мусулмон маданияти, Жанубий, Жанубий-Шарқий ва Шарқий Осиё халқлари қадимги тарихи, диний эътиқоди ва маданияти, Қадимги Ҳиндистон тарихи, диний эътиқоди ва маданияти, Ҳинд мумтоз мусиқа ва чолғу асбоблари, Бобурийлар даври Ҳиндистон туркий тили ва адабиёти асарлари ва юзлаб илмий асарлари ўша давр қадимги Ҳиндистон тарихини ўрганишда муҳим тарихий асарлардан ҳисобланади.

25 йил давомида Жануби-Шарқий Осиё давлатлари билан хусусан, Ҳиндистонда ҳаётини ўтказдилар. Китобларида қадимги Ҳиндистонда узоқ йилларда Веда давридан бошлаб то ҳозирга кунгача бўлган даврларни аниқ далилар асосида келтириб ўтадилар. Табақа тизимига оид устоз қарашларида кўришимиз мумкинки, унда ҳам назарий ва амалий ҳолатларини ўз ифодасини топган. Филология фанлар номзоди доктори Н.Ғ.Низомиддинов

“Маълумки, диншуносларнинг асосий мавзуи диннинг пайдо бўлиши қонуниятлари, тараққиёти, фаолияти, феномени ҳамда динларнинг ўзаро алоқадорлиги ва таъсиридан иборат бўлиб, унинг тадқиқот йўналишлари доираси ҳам жуда кенг қамровли: фалсафа, социология, психология, дин тарихи” ва ҳокозо. Бу жиҳат айниқса Жануби Осиё халқлари тарихи, диний эътиқоди ва маданияти ўз салмоғи билан ноёб.

Қолаверса, мазкур минтақа халқлари тақдири ва тарихига йўғрилган диний-дунёвий тасаввур ва тафаккур асосларига, биринчи навбатда, уларнинг жамиятдаги устувор қонунларини белгилаган диний манбаларнинг инъикоси сифатида қаралмоғи керак.

“Яъна мазкур малумотларга сирасига қўшимча қилиб, милоддан аввалги IV асрда Александ Македонскийнинг Ҳиндистонда қилган юриши даврига оид ҳужжатлар ҳамда милоднинг I асрида хитой буддапараст роҳиблари Сима Цянъ, Фа-Сянъ ҳамда Марко Полодан қолган манба ва хабарларни киритиш мумкин. Ва ниҳоят, Буюк Британия томонидан ташкил этилган “Осиё жамияти”да санскрит адабиётидан таржима қилинган “Ману қонунлари”, Калидаснинг “Шакунтала” асари ва бошқа бадиий-тарихий ёдгорликлар ҳам Ҳиндистон тарихини ўрганишда муҳим омил ҳисобланади.

Археология соҳасида 1871 йили таъсис этилган “Шимолий Ҳиндистоннинг археология хизмати” ҳамда 1872 йилдан нашр қила бошлаган “Indian Antiquary” журнали археологик изланишларнинг дастлабки амалий – нашрий ибтидоси эди. Илмий тадқиқотлар борасида Ҳиндистоннинг қадимги тарихига бағишланган биринчи “The Early History of India from 600 B.C. to the Muhammedan Conquest” номли асар 1904 йили Оксфордда чоп этилиб, бу соҳада шунингдек, маҳаллий муаррихлар таҳсинга лойиқ бўлган”.

Доктор Низомиддинов Н.Ғ фикрларини давоми сифатида: “Қадимги Ҳиндистон тарихи, диний эътиқоди ва маданияти” номли китобида;

“Расман табақа тизими жорий бўлгач, браҳманлик ҳуқуқи маъсулияти олий табақа намояндалари зиммасига бир қатор бажарилиши фарз бўлган вазифаларни юклайди. Табақа тизими мавзуи илмий муомалага киритилибдики, Ҳиндистон ва хорижда чоп этилган рисола ва мақолаларда билдирилган хулосалар ҳали бирор умумий тўхтамга келмаган. Тўғри, масаланинг инкор этиб бўлмайдиган объектив ва субъектив томонлари бор.

Уларнинг бири, табақаланиш цингари инсоннинг яратилишидан ҳақ-ҳуқуқларини поймол этувчи тамойилни диний асосда расмийлаштирилгани бўлса, иккинчиси, табақа тизимининг ҳинд жамияти ҳаётининг пойдевори сифатида қонунан амалда жорий қилинганлигидир. Ёки бир халқ, бир миллат вакиллари бўлсада, қуйи табақадагиларнинг ўқиш-ўрганиш, касб танлаш тугул, ҳатто оддий инсоний муомала ва муносабатларда ҳам тенг ҳуқуққа эга эмаслигидир.

Лекин табақа тизими замирига ҳинд-ларнинг кўзи билан қарагудек бўлсак, табақаланишнинг жамиятни бошқаришда энг самарали услуб тарзида баҳоланиши кишини ўйлантириб қўяди. Балки тизим тамойили дунё динлари тарихида кузатилган, яъни сунъий равишда эътиқодга “пайванд қилинган” расм-русумлар ва гоҳо мантиқ қолиб манфаат йўлида “кашф этилган” анъаналар бадалига маънан қашшоқлашгандир?

Ёки бунинг ҳозирча фанга номаълум бўлган сабаблари мавжуддир? Аммо биз учун бу муаммода муҳими, унинг ижобий ё салбий воқелиги эмас, балки тарихи ва фалсафий мағзини ўрганиш ҳамда улар ҳақида реал ва асосли маълумотларга эга бўлишдир.

Шунга кўра, мавзу хусусида асосий эътиборни олдин бевосита ҳинд теологлари, хусусан, файласуф давлат арбоблари мушоҳадасига қаратамиз. Бинобарин, уларнинг ўзлари табақа тизимининг жонли вакиллари бўлишлари билан бирга, ҳинд ва жаҳон динлари тарихига доир тадқиқотлардан бохабареканликлари тизимнинг назарий ва амалий жиҳатларини ёритишга ёрдам бериши мумкин.

Ҳиндистоннинг собиқ Бош вазири Жавоҳирлал Неру: “Табақа тизими орийларнинг ерлик аҳоли билан аралашиб кетмасликлари ва ўзларининг забт этилган ирқдан алоҳида нуфузга эга эканликларини сақлаб қолишга бўлган интилишлари оқибатида юзага келган”, деб ҳисоблайди.

Фикримизча, бу таърифнинг тарихий асослари – орийларнинг ҳинд ерига қаердан келганлиги ва улардан муқаддам мавжуд бўлган маҳаллий ҳинд цивилизацияси ҳамда қадимий дравид дини анъаналарини билмай туриб, умуман табақаланиш ибтидоси тўғрисида аниқ тасаввурга эга бўлиш қийин.

Аксарият тадқиқотчилар орийларнинг ватанини Қора денгиздан шимолга томон чўзилган чўллик ерлар, деб ҳисоблайдилар. Уларнинг жамияти эрамиздан аввалги учинчи мингйилликда таназзулга учраб, ўша пайтлардан бошлаб ҳинд-европа қабилалари Болқон, Кичик Осиё ва Ўрта Осиёга тарқалиб, шундан кейин Ҳиндистонга юриш қилганлар. Демак, ҳинд ва эронликлардан ташкил топган “ҳинд-эрон этник жамоаси” ҳам шу даврга тааллуқли бўлиши керак. Буни уларнинг тилларининг ўзаро яқинлиги, Қуёш худоси ва Аҳд муқаддаслиги рамзи Митра худоси ёхуд хос маросимларда сармаст этувчи “сома” ичимлигининг истеъмол қилиниши ҳам далиллайди.

Яъна ҳинд-эронийлар орасида “Аря” – асл насл» маъносидаги атаманинг қўллануви кенг тарқалган эди. Ўша даврда қабилалар иттифоқида раҳбарлик лавозимини эгаллаган олий насабли кишилар ўзларини “орий” атаганликлари тахмин қилинади. Шунинг учун ҳинд-эроний қабилалар фанда расман орийлар номи билан юритилади.

Ҳинд эътиқодида фарз этилган табақа вазифаларини сидқидилдан адо қилиниши билан инсон қисматининг ўзгариши – табақанинг қуйидан юқорилашуви ёки итоатсизлик қилинса, аксинча, пастлашуви башорат этилади. Гўё, айтайлик, шудра ўз табақаси талабларини бекаму кўст бажариб, ишига фидойилик билан ёндашгани учун келгуси туғилишида унинг насли ва шу асосда ижтимоий-иқтисодий мавқеи юксалганидек, олий табақа намояндаси ҳам ўз масъулиятига беэътибор бўлса, унинг ҳам бир кун қуйи табақадаги оилада дунёга келиши табиий ҳол ҳисобланган.

Ҳинд теологларининг шу нарсага имони комилки, табақа тизими жамиятда бўлиб турадиган ўғрилик, зўравонлик, ноҳақлик, тажовузкорлик ёки маънавий бузуқлик цингари иллатларнинг олдини олиш ва уларни ўз вақтида бартараф этишнинг энг яхши кафолати. Табақа қонунлари бошқалар учун қанчалик инсонпарварлик ғояларигазид кўринмасин, “Ҳинд халқининг отаси” Маҳатма Ганди айтганидек: “Варнашрама умуман инсон зоти табиатига хос хусусият бўлиб, уни фақат индуизм таълимотга айлантирган, холос… Мен табақа тизимини инсоннинг қандай таом истеъмол қилиши ёки кимга уйланиши сабабли унинг насл-насабидан маҳрум қилишига ишонмайман.

Ҳақиқатда табақа тизими кишиларни иқтидори ва салоҳиятига яраша яшаб фаолият кўрсатишга масъул қилади, лекин бу масъуллик жамиятдаги табақалараро алоқаларни бошқариши, чеклаши ёки назорат қилиши керак эмас. Тизим фақат масъулиятни белгилайди ва у ҳеч кимга ҳеч қандай имтиёз бермайди. Менинг ўйлашимча, ўзига юқори мавқени раво кўриб, ўзгани пастга уриш индуизм руҳига тўғри келмайди.

Шохрухмирза МАМАДИЕВ

Республика Маънавият ва маърифат маркази

Сурхондарё вилояти

Қумқўрғон туман бўлинмаси раҳбари