Биология фанига саёҳат

Таълим муассаларида ўқувчилар саводхонлигини ошириш, уларни табиий фанлар – физика, кимё ва биология бўйича саводхонлигини ошириш бўйича давлат таълим стандарт талабларини ўзлаштириш самарадорлигини ошириб бориш учун таълим муассасаларида ижобий ишлар амалга оширилмоқда. Ўқувчиларнинг ушбу фанлар бўйича билим, кўникма ва малакаларини шакллантириш, ўқитувчи ва ўқувчиларнинг ижодий ҳамкорлиги, иқтидорли ва ижодий қобилиятини рўёбга чиқариш бўйича дарслар замонавий технологиялар асосида ўтилмоқда.

Замонавий педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларидан самарали фойдаланган ҳолда ўқитишнинг илғор услубларини амалиётга жорий этиш орқали ўқувчиларнинг интеллектуал салоҳиятини аниқлаш мақсадида тумандаги 70-мактабда биология фанидан  8 “А” синф ўқувчиларига “Витаминлар” мавзусида  очиқ дарс  ташкил этилди.

Очиқ дарс машғулотига мактабдаги раҳбарият ҳамда ўқитувчилар қатнашишди. Ўқувчиларнинг биология фанидан билимини синовдан ўтказиш, аниқланган бўшлиқлар устида ишлаш, фан ўқитувчиларининг ўзаро малака ва тажрибаларини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ноанъанавий дарслар ўқитувчиларнинг касбий маҳоратини мустаҳкамлаб, ўқувчиларнинг назарий билимларини амалиётда нечоҚлик муҳим эканлигини теран англашга хизмат қилмоқда.

       Ҳаётхон Хуррамова,

70-мактабнинг биология фани ўқитувчиси

Умумтаълим мактабларида мунтазам ўтказилиб келинаётган очиқ дарслар  ўқувчиларнинг фанларга, билим олишга бўлган қизиқишларини янада оширмоқда. Мактабларнинг нафақат юқори синф, балки бошланғич синф ўқувчилари ҳам жуда катта қизиқиш билан фан ойликлари тадбирларида фаол иштирок этишмоқдалар. Шунингдек, мактабларда фан ойликлари тадбирларидан ташқари ноанъанавий очиқ дарслар ҳам ўтказилмоқда. Очиқ дарсларда устозлар замонавий педогогик технологиялардан фойдаланиб, дарс жараёнларини ташкил қилишмоқда.

Шундай очиқ дарслардан бири 70-мактабнинг 8 “Б” синфида биология фанидан  “Галогенлар ва галогенларнинг биологик аҳамияти” мавзусида  ўтказилди.

Очиқ дарсда ўқитувчи ўқувчиларнинг эпчиллигини, чаққонлигини янада оширувчи, хотирасини мустаҳкамлайдиган ноанъанавий таълим методларидан фойдаланди. Хусусан, “Ким эпчил?  Ким чаққон?”, “Хотира машқи” таълим методлари ўқувчиларнинг индивидуал қобилиятларини янада ривожлантиришга хизмат қилди.

Шу ўринда таъкидлаш керакки, таълим самарадорлигини оширишда янги педагогик технологияларнинг қўлланилиши бу соҳада катта ютуқларга эришиш имконини беради.

 

Шарофат Менглимаматова,

70-мактабнинг биология фани ўқитувчиси