Зулфияхоним қизлари

Ватанимнинг юлдузлари,

Гулдай юзли қундузлари,

Бақувватдир илдизлари,

Зулфияхоним қизлари.

 

Ҳар туманда бордир изи,

Чақнаб турар қора кўзи,

Гавҳарга тенг айтган сўзи,

Зулфияхоним қизлари.

 

Баҳор элчисидир улар,

Тинчлик куйчисидир улар,

Кўпайтирар сафни улар,

Зулфияхоним қизлари.

 

Оламда тенг орзулари,

Жаранглайди кулгулари,

Ҳар соҳанинг фидолари,

Зулфияхоним қизлари.

 

Ижод учун қалам тутар,

Булбул каби хониш этар,

Элнинг қизи бўлмоқ истар,

Зулфияхоним қизлари.

         Ойдиной Ўткирова,

34-мактабнинг 5 “А” синф ўқувчиси.