“Ёшлар келажаги – юрт келажаги”

Кейинги йилларда мамлакатимизда ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини олиш соҳасида, аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини оширишга йўналтирилган миллий ҳуқуқ тизимини тубдан ислоҳ қилиш, жамиятда ҳуқуқий маданиятни шакллантириш  юзасидан ёшлар эътиборига етказиш борасида зарур чора-тадбирлар белгиланиб ушбу масала юзасидан тарғибот-ташвиқот ишларини амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 27 декабрь куни Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги мактабда ёшлар билан ўтказилган йиғилишда охирги йилларда ўсиб келаётан авлодга оид давлат сиёсатининг ҳуқуқий асослари мустаҳкамланиб, бу борада ёшлар масалалари бўйича республика идоралараро кенгаши тузилганлигини, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи ташкил этилиб, 30 июнь Ёшлар куни деб эълон қилинганлигини такитлаб ўтдилар.

Давлатимиз рахбари ўша йиғилишда ёшлар орасида “Мен Сизнинг ёнингизда туриб, камарбаста бўламан!” деб кўзи ёниб турган, билимли, жасоратли йигит-қизлар борлигига ишонаман. Етакчиликнинг, ўз ортидан эргаштиришнинг энг тўғри йўли шахсий ўрнак ва намуна бўлишдир, – деган сўзлари ёшларга нисбатан ишончнинг яна бир исботидир.

Ёшлар ўртасидаги жиноятчилик ва унинг оғир оқибатлари бугун бутун жаҳон жамоатчилигини ташвишга солмоқда. Мамлакат мустақиллигининг, тараққиётининг тақдири аввало ёшларга, уларга қандай таълим-тарбия бераётганимизга боғлиқ. Бу ҳақиқатни бир лаҳза бўлса ҳам унутишга ҳаққимиз йўқ, чунки барчамизга маълумки, ёшлик ҳар бир инсонга бир марта бериладиган тенги йўқ неъматлардан бири бўлиб, унинг қадрига етмоқ керак. Бу неъматдан унумли фойдаланиб, ўзининг илмий ва маънавий салоҳиятини ошириб борган инсон ўз зиммасидаги энг олий вазифани уддалаган ҳисобланади.

Бироқ, орамизда ёшлар тақдирига, келажагига панжа ортидан қараётган кишилар йўқ эмас. Бу эса, ёшларимиз келажагига салбий таьсир қилмоқда.

Ёшларга нисбатан эътиборсизлик қилинса, адолатсизлик қилинса, ғамхўрлик кўрсатилмаса, бир сўз билан айтганда, иложсиз, ҳимоясиз қадирсиз бўлиб қолганда ўзи билиб билмай жиноятга кўчасига кирганини билмай қолади, базида бунга ўзини англаган оқ ва қорани ажрата оладиган биз катталар хам кўз юмиб кетамиз.

Президентимиз томонидан ўтказилган йиғилишда ёшлар томонидан содир этилган жиноятлар ҳақида гапирар эканлар, ҳеч бир ёш жиноятчи бўлишни мақсад қилмаслигини, аммо ёшларимиз баъзи бирлари ҳаётнинг оғир-енгил синовларига дош беролмасдан, жиноят йўлига кириб қолганлигини таькидлаб айтган гаплари фикримни бир исботидир.

Шундай экан, ҳеч биримиз ёшларимиз тақдирига бефарқ бўлмаслигимиз лозим, зеро улар эртанги кунимизнинг давомчиларидир. Бизлар ёшларимизни аҳлоқий-ҳуқуқий жиҳатдан тарбиялаш, айниқса, адолат, бурч, ватанпарварликни шакллантириш, она ватанни севиш ҳиссини уйғотиш хар бир инсоннинг биринчи галдаги вазифаси эканлигини унитмаслигимиз керак.

Жиноят ишлари бўйича Қумқўрғон

туман судининг девонхона мудири:                                            Т.Тажиев