Андижоннинг буюк фарзанди

Заҳириддин Муҳаммад Бобур ўзбек мумтоз адабиётининг йирик намояндаларидан биридир. У қолдирган улкан адабий мерос адабиёт, санъат ва тарихимизни ўрганишда муҳим манба бўлиб хизмат қилмоқда. Шу боис Бобур ҳаёти ва ижодини тадқиқ этиш илм аҳли, ёзувчи-ю шоирлар ҳамда ёш-у қарининг  диққат-эътиборида бўлиб келмоқда.

14 февраль — Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд топган куни муносабати билан туманимиздаги 1-давлат мактабгача таълим ташкилотида  Андижоннинг буюк фарзанди Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг 539 йиллигини нишонлаш мақсадида маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этилди.

Болажонлар томонидан буюк саркарда, шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг асарларидан намуналар ўқиб, улуғ бобомизни хотирладилар.

                                                            Мадина Саломова,

    1-Давлат мактабгача таълим ташкилоти тарбиячиси