Мендаги – мен

Мен сизларга ҳаётга қарашларим қандай ўзгаргани ҳақида сўзлаб бермоқчиман. Мен қандай қилиб ҳасис ва бахл бўлиб қолганимни сезмай қолибман. Буларнинг қандай бошланганлигини пайқамабман. Мен “Китобхон ўқувчи” кўрик-танловига қатнашадиган бўлдим. Бу танловнинг шартларига кўра берилган рўйхатлар асосида адабиётларни мутолаа қилишимиз керак эди. Ўқиётган китобларимнинг керкли ибораларини дафтаримга тушира бошладим. Синфдошим ҳам танловга қатнашадиган бўлди.

Топшириқлар иккимизга ҳам бир вақтда берилди. Танловга бир неча кун қолганда китобларнинг қисқача жамланмаси бўлган дафтаримни синфдошим бериб туришимни сўради. Мен дафтаримни бермаслигимни айтдим. Бизни тайёрлаётган устозимиз дафтаримдан биргаликда фойдаланишимизни сўради. Мен қайсарлигимни қўймадим, дафтаримни бермадим. Ва ниҳоят интиқлик билан кутган кун келди. Танлов бўлиб ўтди. Афсуски, мен танловдан ўта олмадим. Хулоса чиқардимки, барчамизга қилган ҳаракатимизга қараб мукофот берилар экан. Агар мен шу дафтарни берганимда ҳам ҳеч нарса йўқотмаган бўлар эдим. Ҳар нима бўлганда ҳам олган билимим ўзимники.”Қўли очиқнинг, йўли очиқ” ,-деган иборанинг мағзини  кеч чақдим.

        Севинч Рўзибоева,

тумандаги 6-мактабнинг 9 синф ўқувчиси