Кунлардан бир кун Анвар шаҳарда юрар экан, оғир юк кўтарган кампирга кўзи тушди. Шу заҳоти кампирнинг ёнига бориб, салом берди-да, ёрдамлашишини айтиб, қўлидаги юкини олди. Кексанинг уйигача кўтариб борди. Кампир Анварни меҳмон қилди. Иккаласи уйда суҳбатлашиб ўтираркан Анвар бир гапни айтди:
– Мома, уйингиз анчагина катта экан, фарзандларингиз кўпми? – деди.
У Анварнинг гапини эшитиб, кўзларига ёш олди.
– Эй, болам, энг асосийси оқибат йўқолмасин экан. Менинг фарзандларим оқибатни унутишди. Бир-бирлари билан мерос талашиб, жанжаллашди. Келишолмай, турли томонларга тарқаб кетишди. Менинг пешонамга ёлғизлик ёзилган экан-да, нима ҳам қилаолардим, – деди нолиб.
Шу пайт эшик тақиллади. Кампир ташқарига чиқса кенжа ўғли келибди. Анвар бориб қараса ўзининг отаси экан, гангиб қолди. Бироздан сўнг ҳаммасини тушуниб олди. Анвар отасини койимоқчи бўлди, лекин отани койиб бўлмайди-да. Кейин отаси ўғлининг қистови билан барча ака-укаларини излаб топди. Уларни яраштириб оқибатни тиклади. Ака-укалар яна аҳил-иноқ яшашди.
Жасур САФАРОВ,
46-мактабнинг 11 синф ўқувчиси