БОЛАЖОНЛАРНИНГ МЕҲРИБОН УСТОЗИ

Мактабгача таълим тизимида таълим-тарбия жараёнига «Илк қадам» Мактабгача таълим ташкилотлари ёшидаги болаларни ривожлантиришда қўйиладиган Давлат талаблари асосида, мамлакатимизнинг равнақи бугунги ёш авлодни ҳар томонлама баркамол шаxс қилиб шакллантириб, ўз ҳиссасини қўшаётган педагогларимиздан яна бири туманимиздаги 2-Давлат-мактабгача таълим ташкилоти тарбиячиси Юлдошева Шаҳлодир.

Юлдошева Шаҳло кўп йиллардан буён шу касбда фаол меҳнат қилмоқда. Боғча ёшидаги болажонларни оқ-қорани танитиб, Ватанга, ота-онага бўлган меҳр-муҳаббатни уйғотиш учун турли фаолиятлар давомида таълимий ўйинлар орқали таълим-тарбия ўргатмоқда.

У педагогик фаолияти давомида МТТ нинг жамоа ишларига, тадбирларида фаол қатнашиб келмоқда. Айниқса, 14 февраль Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудига бағишлаб ўтказилган тадбирда Бобур образида чиқиши ҳаммага манзур бўлди.

                                                               Шаҳзода Саидова,

2-ДМТТ маънавий-маърифий ишлар тарғиботчиси, методисти