Ким айбдор?

Барчамизга  аёнки, тараққиётнинг тамал тоши ҳам, мамлакатни қудратли, миллатни буюк қиладиган куч ҳам бу – илм-фан, таълим ва тарбиядир. Эртанги кунимиз, Ватанимизнинг ёруғ истиқболи, биринчи навбатда, таълим тизими ва фарзандларимизга бераётган тарбиямиз билан чамбарчас боғлиқ.

Шунинг учун ҳам кейинги йилларда юртимизни ҳар томонлама тараққий эттириш, янги Ўзбекистонни яратиш мақсадида барча соҳалар қатори таълим тизимида ҳам туб ислоҳотлар олиб борилмоқда.

Бу борада Муҳтарам Президентимизнинг ташаббуси асосида  ўнлаб муҳим фармон, қарор ва дастурлар қабул қилингани сизларга яхши маълум.

Улуғ шоиримиз мавлано Фурқат илм-маърифатни  кўнгилларнинг сурури, кўрар кўзларнинг нури, деб таърифлаганини ҳаммамиз яхши биламиз.Туман Кенгаши депутатлари тумандаги 9-сонли умумтаълим мактабининг таълим-тарбия бериш жараёни билан танишишди. Мактаб муаммосига биринчи даражали масала деб қарашимиз лозим. Мактаб – фақатгина таълим берадиган маскан эмас, барчамиз учун юксак маънавият бешигига, фарзандларимизни болаликдан бошлаб касбга ўргатувчи даргоҳга айланиши зарур. Ўрганиш жараёнида мактабда бўш ўзлаштирувчи ва иқтидорли ўқувчилар билан  қўшимча машҚулотлар олиб бориш  талаб даражасида эмас. Мактабда  халқаро тадқиқотларга тайёргарлик кўриш бўйича йиҚма жилдлар мавжуд эмас. Битирувчи синф ўқувчиларининг  олий таълим муассасаларига киришлари учун йўл харитаси, чора-тадбирлар режаси тузилмаган. Чет тили фани ўқитувчилари С1,В1 сертификатларига эга эмас. Синфхоналарда олиб борилган тозалик ишлари мутлақо қониқарсиз. Ўқитувчилар, ўқувчилар томонидан тозалик ишлари амалга оширилмаган. Ҳаттоки директорнинг ўтирган хонаси ҳам абгор, ифлос ҳолатда. Биз фақатгина мактабда ўқувчиларга таълим беришдан ташқари тарбия беришимиз ҳам керак-ку. Ушбу масъулиятсизлик орқали таълим олган болалар эртанги кунда қандай қилиб битта оилани бошқара олади. Бежизга айтишмаган. Тозалик, озодалик бўлган жойда файз – барака бўлади деб. Синфхоналар қоронғу, ток бўлганда ҳам биронта лампочкалари ёнмайди. Янги кайфият, тоза шароитлар бўлмагандан кейин билим сифати ҳам шунга яраша бўлади. 2021 йилда мактабни 66 нафар битирувчи тамомлаган. Шундан 11 нафари олий таълим муассасасига ўқишга кирган. Бу кўрсаткич қониқарли эмас. 9-10-11 синфларнинг синф журналлари ўрганилганда ўқувчининг кунлик давомати юритиладиган журналнинг орқа томони фаолияти юритилмаган. Кузатиш жараёнида 11 “б” синфда 29 нафар ўқувчидан 17 нафар,11 “Д” синфда 30 нафар ўқувчидан 10 нафар, 11 “А” синфда 26 нафар ўқувчидан 19 нафар, 10 “Б” синфда 25 нафар ўқувчидан 22 нафар ўқувчи дарс машғулотларига қатнашишмоқда. Ўқувчилар давомати ҳам яхши эмас. Ўқитувчилар ҳамда ўқувчилар мактаб формасида эмас. Ўғил болаларнинг сочлари ўсган. Мактабдаги таълим-тарбия жараёни шунчаки юзаки тарзда йўлга қўйилган. Мактаб кутубхонасидан директор Хидиров Муҳиддиннинг аъзолик карточкасини олиб ўргандик. 16 декабрь 2021 йилда эртак китоблар, 22 декабрь 2021 йилда “Она лочин видоси” номли китоб олган. Шунда савол туғилади ўзи раҳбар бўлиб, ўзи ўрнак бўлиш ўрнига битта китоб ўқиши қанчалик ўринли? Маънавий- маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари Раҳманқулов Азиз 16 январь 2020 йил  “Гул етим”, 10 декабрь 2021 йил “ХХ аср антологияси” номли китоблар  аъзолик карточкасига қайд этилган. Маънавият раҳбарининг ўзи маънавий билимга эга бўлмай ўқувчиларни маънавиятли қила олиши мумкинми? Мактаб стадионида оқ чизиқлар  чизилмаган, бундан хулоса шуки жисмоний тарбия ўқитувчилари ҳам ўз ишларига масъулиятсизлик қилишган. Давлатимиз раҳбари томонидан мактаб ошхоналарида ўқувчилар учун фойдали ҳамда саломатликларига зарар етказмайдиган маҳсулотлар сотилиши кўп маротаба таъкидлаб келинаётган бўлсада, аммо бу ҳолат мактаб ошхонасида умуман тескариси. Рангли маҳсулотлар, болалар соғлиғига зарар бўлган тайёр маҳсулотлар сотилмоқда. Музлаткичи кўрилганда ичи ифлос ҳолатда эканлиги, санитария-гигиена қоидалари йўқлиги аниқланди. Айни вақтда, кўзлаган мақсадларимизга эришиш учун, мактабнинг ҳам масъулиятини оширадиган вақт келди. Бу – давр талаби. Бугун шиддат билан ривожланаётган замон ҳар биримиздан доимо изланиб, ташаббус кўрсатиб, янгича ишлашни талаб этмоқда.

            Р. МЕНГЗИЯЕВА,

туман Кенгаши депутати