Адабиётнинг улкан чўққилари

Сен гулсен-у мен ҳақир булбулдурмен,

Сен шуъласен-ул шуълаға мен кулдурмен.

Нисбат йўқтур деб ижтиноб айламаким,

Шоҳмен элга, вале сенга қулдурмен.

Биз  учун февраль ойи том маънода байрамлар ойи ҳисобланади. Чунки, бу ойда буюк шоир ва мутафаккир, дунё тан олган икки аллома, давлат арбоби ва буюк сўз санъаткорлари бўлган улуғ  боболаримиз Алишер Навоий ва З. М. Бобур таваллуд топган кун юртимизда кенг нишонланади, тантана қилинади.Тадбирлардан бири 7-давлат мактабгача таълим ташкилотида бўлиб ўтди. Тарбияланаётган болажонлар иштирокида икки буюк сиймонинг асарларидан парчалар ижро этилди. Ғазаллари, туюқлари ҳамда рубоийлари ёддан болажонларнинг бийрон тилида айтилди.  Буюк кишилар ўзи туғилган юртини, миллатини ўз меҳнати, бетакрор ижоди, жасорати билан дунёга танитади. Халқи ва юртининг фахрига айланади. Улар  ўз номи билан бутун бир халқ, Ватани шарафини мангулик саҳифасига муҳрлайди. Уларнинг бири Алишер Навоий бўлса, иккинчиси Заҳириддин Муҳаммад Бобурдир. Бу икки зот жаҳон адабиётининг улуғ намоёндаларидан биридир. Улар асрлар оша она юрти ва халқининг бўйи-бастини бутун дунёга кўз-кўзлаб келмоқда.

 

          Р. МЕНГЗИЯЕВА