Маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари ва ёшлар етакчилари ишни фаоллик билан бошлашди.
Юртбошимиз томонидан “Инсон қадри учун” деган улуғвор ғоя асосида 2022 йил – “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”деб эълон қилинди. Президентимиз ташаббуси билан маҳаллаларда ҳоким ёрдамчиси ва ёшлар етакчиси лавозимларининг таъсис этилганлиги эса айни муддао бўлди.
Олдимизда жуда катта вазифалар турибди. Жумладан, маҳалладаги мавжуд бўш иш ўринларини ҳамда хўжалик юритувчи субъектларнинг мавсумий ишчиларга бўлган талабини аниқлаш орқали ишсизларни, биринчи навбатда “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган юртдошларимизни бўш иш ўринларига жойлаштириш ҳамда ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб этиш талаб этилмоқда. Маҳалладаги муаммолар оз эмас, албатта. Президентимиз таъбири билан айтганда, маррани дадил кўзлаганларга қийинчилик ва муаммолар тўсиқ бўлолмайди. Зотан, Президентимизнинг ҳаётбахш ташаббуслари-ю инсон қадр-қимматини ҳар нарсадан устун қўя оладиган халқпарвар жамиятимиз манфаатлари ҳам худди шуни тақозо этади.
М. Чориев,
Қумқўрғон тумани ҳокимлиги Ташкилий–кадрлар гуруҳи етакчи мутахассиси, Сурхондарё вилояти “Келажак лидерлари” клуби аъзоси