Истеъмолчиларга суюлтирилган газ етказиб беришда қулайликлар яратилмоқда

Муҳтарам Президентимизнинг 2019 йил 30 апрель ва 1 май кунлари вилоятимизга қилган ташрифлари давомида берилган топшириқларига асосан Денов ва Қумқўрғон туманларида жойлашган аҳоли маиший газ баллонларига суюлтирилган газ тўлдириш станцияси жамиятимиз балансига берилди. Қизириқ тумани худудида “Ўзтрансгаз” АЖ маблағлари ҳисобидан 4.7 млрд. сўмга Қизириқ, Шеробод ва Бандихон туманлари аҳолисига хизмат кўрсатувчи газ тўлдириш пункти қурилиб фойдаланишга топширилди. Бу эса ушбу туманлар аҳолисига суюлтирилган газни ўз муддатида етказиб берилишида қулайликлар яратди.
Шу билан бир қаторда 2019 йилда жамиятимиз тасарруфидаги Бойсун, Музработ, Жарқўрғон ва Узун газ тўлдириш шаҳобчалари ҳудудидан маиший газ баллонларни синовдан ўтказиш ва таъмирлаш цехлари қуриб битказилди. Сўз ўрнида айтиш керакки ҳар бир синов цехлари томонидан бир ойда 1200 донадан ортиқ маиший газ баллонлар қайта таъмирланиб фойдаланишга топширилади. Бу эса истеъмолчиларга суюлтирилган газни хавфсиз ва беталофат етказиб бериш имконини беради.
Истеъмолчиларга суюлтирилган газ етказиб беришда қулайлик яратиш мақсадида жамият томонидан янги усул амалиётга жорий қилинди. Шу вақтгача аҳолидан маиший газ баллонлари йиғиб олиниб, орадан 1-2 кун ўтгач, тўлдирилиб олиб келинган бўлса, энди жадвал бўйича газ баллонлари йиғиб олинади ва шу заҳотиёқ газ тўлдирилган бошқа маиший газ баллон берилади.
“Ҳудудгаз Сурхондарё” МЧЖ матбуот хизмати